АсосийЖАМИЯТ

Банкоматлардаги носозликлар учун банклар жаримага тортилади

Марказий банк 6 августдан бошлаб банкоматлар орқали нақд пул ечишдаги узилишлар учун тижорат банкларига молиявий жарималар қўллайди.

'Банкоматлардаги носозликлар учун банклар жаримага тортилади'ning rasmi

Марказий банк 6 августдан бошлаб банкоматлар орқали нақд пул ечиб олишда мижозларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ қоидабузарликлар учун тижорат банкларига молиявий жарималар қўллайди. Бу ҳақда Марказий банк раиси Тимур Ишметов Сенатнинг 13 июнь куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида маълум қилди.

Унинг айтишича, 2025 йилда банкоматлар орқали 341 миллион операция амалга оширилган бўлиб, муаммоли транзакциялар улуши 0,08 фоизни ташкил этган.

Қайд этилишича, носозликларнинг катта қисми банклар фаолияти билан эмас, балки банкоматда зарур номиналдаги купюралар йўқлиги, карта блокланиши, PIN-коднинг нотўғри киритилиши, алоқа ва электр таъминотидаги узилишлар билан боғлиқ.

Тимур Ишметовнинг таъкидлашича, янги тартиб мижозлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва банкларнинг хизмат сифати учун масъулиятини оширишга қаратилган.

Шунингдек, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги бўйича банклар рейтинги шакллантирилиб, энг паст кўрсаткичга эга банклар жамоатчиликка эълон қилиб борилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда эски машиналарни утилизация қилиш тизими жорий этилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 13:18

    Ўзбекистонда эски машиналарни утилизация қилиш тизими жорий этилади

    30 йилдан ошган автомобилларга ҳар йили 12,3 млн сўм экологик компенсация тўлови жорий этилиши мумкин.

    'Ортиқча шовқинга қарши янги чекловлар жорий этилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 09:06

    Ортиқча шовқинга қарши янги чекловлар жорий этилди

    Ҳужжатга кўра, шовқин туфайли зарар кўрган фуқароларга компенсация тўлаш механизмлари жорий этилиши мумкин.

    'Андижондаги ҳодиса: ФВВ иддаоларни рад этди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:50

    Андижондаги ҳодиса: ФВВ иддаоларни рад этди

    Андижон вилояти Марҳамат туманида жойлашган тиббиёт бирлашмаси ҳудудида 4 нафар ходим қудуқдаги газдан заҳарланиб ҳалок бўлгани билан боғлиқ ҳолат юзасидан ФВВ муносабат билдирди.

    'Ўзбекистонда 6 нафар топ-блогер 3 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўламагани аниқланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:28

    Ўзбекистонда 6 нафар топ-блогер 3 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўламагани аниқланди

    Блогерларга фаолиятини амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлаштириш учун 3 ой муҳлат берилди.

    'Пора ва фирибгарлик учун жазо кучайтирилмоқда'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:21

    Пора ва фирибгарлик учун жазо кучайтирилмоқда

    Порахўрлик жинояти учун ҳукм қилинганлар муддатидан илгари шартли равишда озод этилмайди.

    'Суд ишларига аралашганлик учун жавобгарлик кучайтирилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 13.06.2026 16:06

    Суд ишларига аралашганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

    Бу ҳақда 13 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг 16-ялпи мажлисида муҳокама қилинган қонун лойиҳасида сўз борди.