АсосийЖИНОЯТ

Тошкент вилоятида ИИБ ходимларига пичоқ билан ҳужум қилинди

Айни вақтда Бош прокуратура ҳамда Ички ишлар вазирлиги ушбу воқеа юзасидан расмий маълумот берганича йўқ.

'Тошкент вилоятида ИИБ ходимларига пичоқ билан ҳужум қилинди'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида ички ишлар органлари ходимларига пичоқ билан ҳужум қилинди. Бу ҳақда Kun.uz манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, воқеа 15 июнга ўтар кечаси туманнинг Эйвалак маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Хизмат олиб бораётган патруль-пост хизмати ходимлари бир гуруҳ маст фуқароларни кўриб, уларни тартибга чақирган.

Манбага кўра, ходимлар маъмурий баённома расмийлаштиришга уринган вақтда тортишув юзага келган. Шундан сўнг фуқаролардан бири пичоқ билан ҳужум қилиб, профилактика инспекторига тан жароҳати етказган.

Қайд этилишича, воқеа жойига етиб келган бошқа ички ишлар ходимлари ўзларини ҳимоя қилиш мақсадида хизмат қуролини қўллашга мажбур бўлган.

Kun.uz ихтиёридаги маълумотларга кўра, ушбу жиноятни содир этганликда гумонланаётган Оҳангарон туманида яшовчи 34 ёшли эркак қидирувга берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддалари билан, яъни қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш аломатлари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Айни вақтда Бош прокуратура ҳамда Ички ишлар вазирлиги ушбу воқеа юзасидан расмий маълумот берганича йўқ.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мактаб директори лавозими 10 минг долларга баҳоланди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 15.06.2026 10:20

    Мактаб директори лавозими 10 минг долларга баҳоланди

    Наманганда таълим тизимидаги коррупциявий ҳолатларга чек қўйилди.

    'Тошкентга қарийб 1,2 килограмм гашиш олиб кетаётган шахс ушланди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 15.06.2026 02:44

    Тошкентга қарийб 1,2 килограмм гашиш олиб кетаётган шахс ушланди

    Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

    'Туркияда яшириниб юрган қидирувдагилар ушланди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 14.06.2026 11:15

    Туркияда яшириниб юрган қидирувдагилар ушланди

    Ҳозирда уларга нисбатан тегишли тергов ва суд жараёнлари олиб борилмоқда.

    'Сергелида пневматик қуролнинг ноқонуний айланмаси фош этилди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 13.06.2026 17:04

    Сергелида пневматик қуролнинг ноқонуний айланмаси фош этилди

    Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати маълум қилди.

    'АҚШ ва Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилган шахслар қўлга олинди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 13.06.2026 08:58

    АҚШ ва Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилган шахслар қўлга олинди

    Бу хизматлар эвазига 22 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 5 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

    'Навоий чегарасида ноёб йўлбарссимон бўғма илон тўхтатиб қолинди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 13.06.2026 05:30

    Навоий чегарасида ноёб йўлбарссимон бўғма илон тўхтатиб қолинди

    Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.