АсосийЖИНОЯТ

Тошкент ва Самарқанд вилоятларида қарийб 6 килограмм наркотик модда мусодара қилинди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

'Тошкент ва Самарқанд вилоятларида қарийб 6 килограмм наркотик модда мусодара қилинди'ning rasmi

Тошкент ва Самарқанд вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда 1992 йилда туғилган шахс қўлга олинган. У Жиноят кодексининг 246-моддаси (контрабанда) ва 273-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилиниб, 2025 йилдан буён қидирувда бўлган.

Тезкор тадбир доирасида унинг ижарага олган хонадони кўздан кечирилганда, ошхонадаги музлатгич ичида 151 грамм опий, ҳожатхона шахтасида эса 4 килограмм 971 грамм гашиш сақланаётгани аниқланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур наркотик моддалар қўшни давлатдан контрабанда йўли билан олиб кирилган. Гумонланувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Шунингдек, Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, Чегара қўшинлари ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида Ургут туманида ўтказилган тезкор тадбирда 2003 йилда туғилган икки нафар фуқаро қўлга олинган.

Маълум бўлишича, улар шартли харидорга 932 грамм гашиш ва 2,5 грамм опий моддасини 10 минг АҚШ долларига сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент вилоятида ИИБ ходимларига пичоқ билан ҳужум қилинди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 15.06.2026 17:26

    Тошкент вилоятида ИИБ ходимларига пичоқ билан ҳужум қилинди

    Айни вақтда Бош прокуратура ҳамда Ички ишлар вазирлиги ушбу воқеа юзасидан расмий маълумот берганича йўқ.

    'Мактаб директори лавозими 10 минг долларга баҳоланди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 15.06.2026 10:20

    Мактаб директори лавозими 10 минг долларга баҳоланди

    Наманганда таълим тизимидаги коррупциявий ҳолатларга чек қўйилди.

    'Тошкентга қарийб 1,2 килограмм гашиш олиб кетаётган шахс ушланди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 15.06.2026 02:44

    Тошкентга қарийб 1,2 килограмм гашиш олиб кетаётган шахс ушланди

    Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

    'Туркияда яшириниб юрган қидирувдагилар ушланди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 14.06.2026 11:15

    Туркияда яшириниб юрган қидирувдагилар ушланди

    Ҳозирда уларга нисбатан тегишли тергов ва суд жараёнлари олиб борилмоқда.

    'Сергелида пневматик қуролнинг ноқонуний айланмаси фош этилди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 13.06.2026 17:04

    Сергелида пневматик қуролнинг ноқонуний айланмаси фош этилди

    Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати маълум қилди.

    'АҚШ ва Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилган шахслар қўлга олинди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 13.06.2026 08:58

    АҚШ ва Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилган шахслар қўлга олинди

    Бу хизматлар эвазига 22 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 5 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.