АсосийСПОРТ

Испания, Белгия ва Уругвай кутилмаган очко йўқотди

Эрон ҳамда Янги Зеландия ўртасидаги баҳс эса сермаҳсул ўтди.

'Испания, Белгия ва Уругвай кутилмаган очко йўқотди'ning rasmi

2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида яна бир қатор кутилмаган натижалар қайд этилди. Турнир фаворитларидан саналган Испания, Белгия ва Уругвай терма жамоалари илк турда ғалаба қозона олмади.

Испания Кабо-Верде билан баҳсда рақиб дарвозасини ишғол қилишнинг уддасидан чиқа олмади. Учрашув 0:0 ҳисобида якунланди. Жаҳон чемпионатида илк бор иштирок этаётган африкаликлар шу тариқа тарихий очкони қўлга киритди.

G гуруҳида Белгия Миср билан куч синашди. Учрашувда ҳисобни Имом Ашур очди. Белгияликлар эса ўйиннинг ҳал қилувчи паллаларида рақиб ҳимоячисининг автоголи эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди. Баҳс 1:1 ҳисобида тугади.

Саудия Арабистони эса гуруҳ фаворитларидан бири бўлган Уругвайни тўхтатиб қолди. Томонлар бир-бирларига биттадан гол урди ва учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.

Эрон ҳамда Янги Зеландия ўртасидаги баҳс эса сермаҳсул ўтди. Жамоалар тўртта гол урган ҳолда 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди.

Шу тариқа, мусобақанинг навбатдаги кунида Испания, Белгия ва Уругвай кутилган уч очкони қўлга кирита олмади. Бу эса ЖЧ–2026нинг илк босқичлариёқ кутилмаган натижаларга бой кечаётганини кўрсатмоқда.

    Бошқа янгиликлар