АсосийЖАМИЯТ

Туркияда "Ўзбекистон маҳалласи" ва Шавкат Мирзиёев булвари очилди

Тантанали маросим давомида Шавкат Мирзиёев булвари, Тошкент ва Самарқанд кўчаларининг очилиши муносабати билан рамзий тасма кесилди.

'Туркияда "Ўзбекистон маҳалласи" ва Шавкат Мирзиёев булвари очилди'ning rasmi

Туркиянинг Ҳатай вилояти Арсуз туманида Ўзбекистон томонидан қуриб берилган турар жой мажмуаси негизида ташкил этилган "Ўзбекистон маҳалласи", шунингдек, Шавкат Мирзиёев булвари ҳамда Тошкент ва Самарқанд кўчаларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар қилди.

Маросимда Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов бошчилигидаги делегация, Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов, Туркия Буюк Миллат Мажлиси раиси Нуман Куртулмуш, Ҳатай вилояти ҳокими Мустафо Масатли, маҳаллий расмийлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан Нуман Куртулмуш мазкур ташаббус Туркия халқининг ўзбек халқига бўлган самимий ҳурмати ва миннатдорлигининг рамзи эканини таъкидлади.

"Арсузда Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданиятини ўзида мужассам этган номларнинг абадийлаштирилиши икки қардош халқ ўртасидаги мустаҳкам дўстликнинг ёрқин ифодасидир. Бу оғир кунларда Туркия билан елкама-елка турган ўзбек халқига бўлган юксак эҳтиром белгисидир", деди Туркия парламенти раҳбари.

Маросим иштирокчилари Ўзбекистонда барпо этилаётган Ислом цивилизацияси марказига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. Ушбу марказ туркий дунёнинг муҳим маънавий ва илмий масканларидан бири сифатида эътироф этилди. Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва "Янги Ренессанс" ғояси юксак баҳоланди.

Ҳатай вилояти ҳокими Мустафо Масатли эса 2023 йил 6 февралдаги ҳалокатли зилзиладан кейин Ўзбекистон томонидан кўрсатилган амалий ёрдам турк халқи хотирасида абадий сақланишини айтди.

"Ҳатай аҳолиси номидан дўст ва қардош ўзбек халқига чуқур миннатдорлик билдираман. Жорий йил январь ойида Анқарада бўлиб ўтган олий даражадаги учрашувлар доирасида расман очилган мазкур турар жой мажмуасига “Ўзбекистон маҳалласи” номи берилиши халқларимиз ўртасидаги абадий дўстликнинг яна бир тимсолидир",— деди Мустафо Масатли.

Тантанали маросим давомида Шавкат Мирзиёев булвари, Тошкент ва Самарқанд кўчаларининг очилиши муносабати билан рамзий тасма кесилди.

Қайд этилишича, мазкур турар жой мажмуаси Ўзбекистоннинг Ҳатай вилоятини қайта тиклаш бўйича кўрсатган гуманитар ёрдамининг муҳим намунаси ҳисобланади. Лойиҳа икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва қардошлик муносабатларининг амалий ифодаси сифатида баҳоланмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Путин ва Лукашенко карикатураларини чизган россиялик рассом Польшада отиб кетилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:15

    Путин ва Лукашенко карикатураларини чизган россиялик рассом Польшада отиб кетилди

    Семён Скрепецкий — рассомнинг ижодий тахаллуси бўлиб, унинг ҳақиқий исми Роберт Кузовков эди.

    'Зеленский Путинни G7 саммити доирасида учрашувга чақирди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:20

    Зеленский Путинни G7 саммити доирасида учрашувга чақирди

    Дастлабки маълумотларга кўра, зарбалар оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлган.

    'Тошкентда 9-синф битирувчиси бошқарган BYD автобус билан тўқнашди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:18

    Тошкентда 9-синф битирувчиси бошқарган BYD автобус билан тўқнашди

    Ўсмирнинг отаси фарзанди эрталаб оила аъзоларининг рухсатисиз уйга тегишли автомобилни олиб чиқиб кетганини билдирган.

    'Беш ойда Ўзбекистонга 5,3 миллиондан ортиқ турист келди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:13

    Беш ойда Ўзбекистонга 5,3 миллиондан ортиқ турист келди

    Mазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,1 миллион нафарга ёки 27,3 фоизга ошган.

    'Навоийда 3 кишининг ўлимига сабаб бўлган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 15.06.2026 16:15

    Навоийда 3 кишининг ўлимига сабаб бўлган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди

    Судда сўз олган ҳайдовчи ўз айбига иқрор бўлиб, ҳодиса сув ичиш вақтида чалғиб қолгани сабабли юз берганини айтган.

    'Осиё мундиални мағлубиятсиз бошлади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 15.06.2026 15:46

    Осиё мундиални мағлубиятсиз бошлади

    Энди навбат Ўзбекистонга.