АсосийЖАМИЯТ

Давлат хизматчилари коррупциянинг оқибатини кўрсин деб қамоқхоналарга олиб борилади

Бунга ўхшаш амалиёт Қозоғистонда ҳам йўлга қўйилган бўлиб, 2024 йилда мамлакат амалдорларини тергов изоляторлари ва қамоқхоналарга экскурсияга олиб бориш режалаштирилгани хабар қилинган эди.

'Давлат хизматчилари коррупциянинг оқибатини кўрсин деб қамоқхоналарга олиб борилади'ning rasmi

Ўзбекистонда давлат хизматчилари учун жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарига профилактик ташрифлар ташкил этиш амалиёти жорий этилмоқда.

Қайд этилишича, мазкур ташаббус давлат хизматчиларига коррупциявий ҳуқуқбузарликларнинг оғир оқибатларини амалда кўрсатиш орқали уларда бундай хатти-ҳаракатларга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида йўлга қўйилмоқда.
Агентликка кўра, ташрифлар давомида давлат хизматчилари тергов хоналари, ҳибсда сақланаётган шахслар учун мўлжалланган камералар ҳамда муассасаларнинг бошқа инфратузилма объектлари билан яқиндан танишади.


Шунингдек, коррупциявий жиноятлар учун жазо ўтаётган шахслар билан учрашув ва мулоқотлар ҳам ташкил этилади. Бу орқали хизмат ваколатларидан фақат халқ ва давлат манфаатлари йўлида фойдаланиш масъулиятини кучайтириш, ҳалоллик ва қонун устуворлиги тамойилларига содиқликни ошириш кўзда тутилган.


Режага мувофиқ, дастлабки ташрифларда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Кадастр агентлиги раҳбарияти ва масъул ходимлари иштирок этади. Кейинги босқичларда эса бошқа вазирлик ва идоралар раҳбарлари, шунингдек, коррупциявий хавф-хатарлар юқори бўлган соҳаларда фаолият юритаётган давлат хизматчилари қамраб олинади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп Эрон билан келишув музокаралари иккинчи босқичга ўтганини айтди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 16:55

    Трамп Эрон билан келишув музокаралари иккинчи босқичга ўтганини айтди

    “Бизда Эрон билан келишув бор. У муваффақиятли бўлиши керак”,— деди Трамп.

    'АҚШ ва Эрон ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:44

    АҚШ ва Эрон ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришди

    Бироқ Исроил мазкур келишувга қўшилиши ёки уни қўллаб-қувватлаши юзасидан ҳозирча аниқ баёнот бермаган.

    'Мирзиёев Беларусь Бош вазирини қабул қилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 13:51

    Мирзиёев Беларусь Бош вазирини қабул қилди

    Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь Республикаси Бош вазири Александр Турчинни қабул қилди.

    'Албания Биринчи хоними ўзбек миллий анъаналари билан танишди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:55

    Албания Биринчи хоними ўзбек миллий анъаналари билан танишди

    Албания Биринчи хоними ўзбек халқининг миллий анъана ва урф-одатларига алоҳида қизиқиш билдирган.

    'Жазирамада қон босими нега ўзгаради ва ундан қандай ҳимояланиш мумкин?'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 10:28

    Жазирамада қон босими нега ўзгаради ва ундан қандай ҳимояланиш мумкин?

    Бундай ҳолатларда инсон дарҳол салқин жойга ўтиши, сув ичиши ва аҳволи яхшиланмаса, шифокорга мурожаат қилиши лозим.

    'Тошкентдаги кўчалардан бирига Мустафо Камол Отатурк номи берилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 10:19

    Тошкентдаги кўчалардан бирига Мустафо Камол Отатурк номи берилади

    Гап Истиқбол, Фарғона йўли ва Нукус кўчалари кесишмасидан бошланиб, Абдулла Қодирий кўчаси ҳамда Маҳтумқули шоҳкўчаси кесишмасигача бўлган йўл қисми ҳақида бормоқда.