АсосийСИËСАТ

Мирзиёев Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим билан учрашди

Учрашувда Малайзиянинг “Petronas” корпорацияси делегацияси билан ўтказилаётган музокаралар аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилган.

'Мирзиёев Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим билан учрашди'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида қисқа муддат тўхтаб ўтган Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш ҳамда амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.

Қайд этилишича, олий даражадаги ўзаро ташрифлар натижасида икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиққан. Жорий йил бошидан буён ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 15 фоизга ошган, қўшма корхоналар сони эса 50 тага етган.

Учрашувда Малайзиянинг "Petronas" корпорацияси делегацияси билан ўтказилаётган музокаралар аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилган. Томонлар нефть-кимё, юқори технологиялар, қишлоқ хўжалиги, машинасозлик ва фармацевтика соҳаларидаги стратегик лойиҳаларни жадаллаштириш масалаларини кўриб чиққан.

Шунингдек, ислом молияси, ҳудудлараро ҳамкорлик, зиёрат туризми, тўғридан-тўғри авиақатновлар сонини кўпайтириш ва маданий алмашинувларни ривожлантириш истиқболлари ҳам муҳокама қилинган.

Суҳбат давомида халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилган.

Учрашув якунида Президент Шавкат Мирзиёев Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда халқаро молия маркази ташкил этилади'ning rasmi

    СИËСАТ Бугун 05:46

    Тошкентда халқаро молия маркази ташкил этилади

    Президентнинг маълум қилишича, марказ ҳудудида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ваколатига эга мустақил молиявий регулятор ҳам фаолият юритади.

    'Саида Мирзиёева АҚШ Эксимбанки президенти билан учрашди'ning rasmi

    СИËСАТ Бугун 04:46

    Саида Мирзиёева АҚШ Эксимбанки президенти билан учрашди

    Учрашувда америкалик ҳамкорларнинг Ўзбекистон тарихи ва маданиятига қизиқиши ҳам алоҳида қайд этилди.

    'Мирзиёев “Air Products” бош директори билан янги лойиҳаларни муҳокама қилди'ning rasmi

    СИËСАТ 16.06.2026 13:04

    Мирзиёев “Air Products” бош директори билан янги лойиҳаларни муҳокама қилди

    Учрашувда мамлакатда юқори технологияли саноат корхоналарини барпо этишга фаол инвестиция киритаётган компания билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

    'Ўзбекистон ва Албания муносабатлари янги босқичга чиқмоқда'ning rasmi

    СИËСАТ 16.06.2026 08:36

    Ўзбекистон ва Албания муносабатлари янги босқичга чиқмоқда

    Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва янги йўналишларда ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

    'Германия Президенти Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади'ning rasmi

    СИËСАТ 15.06.2026 08:54

    Германия Президенти Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади

    Музокаралар чоғида халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашиш режалаштирилган.

    'Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни таваллуд куни билан табриклади'ning rasmi

    СИËСАТ 14.06.2026 08:39

    Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни таваллуд куни билан табриклади

    Президент Дональд Трампга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва давлатчилик фаолиятида муваффақиятлар, Америка халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилаб қолган.