АсосийЖАМИЯТ

Фарғонада қаровсиз бинода ёнғин чиқиб, икки киши ҳалок бўлди

Хабар асосида ҳодиса жойига етиб борган қутқарувчилар ёнғинни қисқа вақт ичида ўчиришга муваффақ бўлган.

'Фарғонада қаровсиз бинода ёнғин чиқиб, икки киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида юз берган ёнғин оқибатида икки нафар фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, 16 июнь куни соат 22:16 да “112” тизими орқали Ёзёвон туманидаги “Сой бўйи” маҳалласи ҳудудида автомобиль ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Хабар асосида ҳодиса жойига етиб борган қутқарувчилар ёнғинни қисқа вақт ичида ўчиришга муваффақ бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин натижасида қаровсиз нотурар бинонинг 60 квадрат метр қисми ҳамда Labo, Hyundai ва Mercedes-Benz русумли учта транспорт воситаси ёниб зарарланган.

Билдирилишича, ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаро ҳалок бўлган. Яна уч нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Воқеа жойида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарияти, туман бўлими масъуллари ва тегишли хизматлар вакиллари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қўйлиқ деҳқон бозори ҳудудидаги ошхонада ёнғин чиқди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:48

    Қўйлиқ деҳқон бозори ҳудудидаги ошхонада ёнғин чиқди

    Айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    'Давлат хизматчилари коррупциянинг оқибатини кўрсин деб қамоқхоналарга олиб борилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 16.06.2026 17:26

    Давлат хизматчилари коррупциянинг оқибатини кўрсин деб қамоқхоналарга олиб борилади

    Бунга ўхшаш амалиёт Қозоғистонда ҳам йўлга қўйилган бўлиб, 2024 йилда мамлакат амалдорларини тергов изоляторлари ва қамоқхоналарга экскурсияга олиб бориш режалаштирилгани хабар қилинган эди.

    'Трамп Эрон билан келишув музокаралари иккинчи босқичга ўтганини айтди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 16.06.2026 16:55

    Трамп Эрон билан келишув музокаралари иккинчи босқичга ўтганини айтди

    “Бизда Эрон билан келишув бор. У муваффақиятли бўлиши керак”,— деди Трамп.

    'АҚШ ва Эрон ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 16.06.2026 14:44

    АҚШ ва Эрон ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришди

    Бироқ Исроил мазкур келишувга қўшилиши ёки уни қўллаб-қувватлаши юзасидан ҳозирча аниқ баёнот бермаган.

    'Мирзиёев Беларусь Бош вазирини қабул қилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 16.06.2026 13:51

    Мирзиёев Беларусь Бош вазирини қабул қилди

    Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь Республикаси Бош вазири Александр Турчинни қабул қилди.

    'Албания Биринчи хоними ўзбек миллий анъаналари билан танишди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 16.06.2026 12:55

    Албания Биринчи хоними ўзбек миллий анъаналари билан танишди

    Албания Биринчи хоними ўзбек халқининг миллий анъана ва урф-одатларига алоҳида қизиқиш билдирган.