АсосийДУНË

Техасда автомагистралга қулаган самолётда камида бир киши ҳалок бўлди

Ҳодиса вақтида қутқарув ишларида иштирок этган айрим полициячилар ва ўт ўчирувчилар тутундан заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилган.

'Техасда автомагистралга қулаган самолётда камида бир киши ҳалок бўлди'ning rasmi

АҚШнинг Техас штатида олти кишини олиб кетаётган кичик самолёт автомагистралга қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида камида бир киши ҳалок бўлган.

Associated Press агентлиги хабар беришича, воқеа 16 июнь куни Ларедо шаҳри яқинида содир бўлган. Самолёт Мексиканинг Лос-Кабос халқаро аэропортидан парвоз қилган бўлиб, Ларедо халқаро аэропортига қўниш вақтида ҳалокатга учраган.

Қулашдан сўнг ҳаво кемаси автомагистрал четида ёнбошлаб қолган ва кучли ёнғин чиққан. Ҳодиса гувоҳларининг айтишича, ҳайдовчилар транспорт воситаларини ташлаб, самолётдагиларни қутқариш учун воқеа жойига югурган. Айримлар кабина ойнасини синдиришга уриниб, ичида қолганларни чиқаришга ҳаракат қилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, самолётда бўлган уч нафар ўсмир ва учувчи ташқарига чиқишга муваффақ бўлган. Шунингдек, яна бир ҳушсиз йўловчини қутқариш бўйича уринишлар амалга оширилган.

Расмийлар маълум қилишича, ҳодиса оқибатида камида бир киши ҳалок бўлган, бир неча киши турли даражада жароҳат олган. Ҳалок бўлган шахс самолёт ичида бўлганми ёки ердаги одамми, ҳозирча аниқ эмас.

Ҳодиса вақтида қутқарув ишларида иштирок этган айрим полициячилар ва ўт ўчирувчилар тутундан заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилган.

Дастлабки тахминларга кўра, ҳалокатга техник носозлик сабаб бўлган бўлиши мумкин. Айни вақтда воқеа юзасидан расмий тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон минтақанинг асосий инвестиция майдонига айланмоқда — Тошкент форумида рекорд даражада иштирок қайд этилди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 08:59

    'Бразилияда роуп-жампинг пайтида 21 ёшли қиз ҳалок бўлди'ning rasmi

    ДУНË 15.06.2026 14:37

    Бразилияда роуп-жампинг пайтида 21 ёшли қиз ҳалок бўлди

    Бразилиянинг Сан-Паулу штатида жойлашган Лимейра шаҳридаги роуп-жампинг аттракциони фожиа билан якунланди.

    'Россиянинг Киевга йирик ҳаво ҳужумида тарихий монастир зарар кўрди'ning rasmi

    ДУНË 15.06.2026 09:05

    Россиянинг Киевга йирик ҳаво ҳужумида тарихий монастир зарар кўрди

    Маълум қилинишича, 15 июнга ўтар кечаси Россия Украина пойтахти Киевга сўнгги икки ҳафтадаги энг йирик ҳаво ҳужумларидан бирини амалга оширган.

    'Трамп кунида келишув бўлмайди: Эрон АҚШ билан меморандумни имзолашни кечиктирди'ning rasmi

    ДУНË 14.06.2026 17:02

    Трамп кунида келишув бўлмайди: Эрон АҚШ билан меморандумни имзолашни кечиктирди

    Эрон ТИВ матбуот котиби Исмоил Бағоига кўра, меморандумни имзолаш санаси бўйича аниқ қарор мавжуд эмас.

    'Нью-Йоркда ғалаба байрамлари оммавий тўқнашувларга айланди'ning rasmi

    ДУНË 14.06.2026 14:24

    Нью-Йоркда ғалаба байрамлари оммавий тўқнашувларга айланди

    "Нью-Йорк Никс" баскетбол жамоаси чемпионликни қўлга киритганидан сўнг шаҳарда оммавий тартибсизликлар кузатилган, 63 киши қўлга олинган.

    'Ҳормуз бўғози очилиши мумкин: глобал келишув муҳокамада'ning rasmi

    ДУНË 14.06.2026 04:22

    Ҳормуз бўғози очилиши мумкин: глобал келишув муҳокамада

    Трамп ўз ижтимоий тармоғидаги постида келишув тасдиқлангач, Ҳормуз бўғози барча учун очиқ бўлишини айтди.