АсосийСПОРТ

Ўзбекистон жаҳон чемпионатидаги дебют баҳсида Колумбияга имкониятни бой берди

Муросасиз кечган баҳсда жанубий америкаликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

'Ўзбекистон жаҳон чемпионатидаги дебют баҳсида Колумбияга имкониятни бой берди'ning rasmi

Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичидан ўрин олган Ўзбекистон ва Колумбия терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди. Муросасиз кечган баҳсда жанубий америкаликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ Колумбия терма жамоаси ташаббусни қўлга олди. Ўзбекистонлик футболчилар ҳимояда тартибли ҳаракат қилган бўлса-да, биринчи бўлим ўрталарида рақиб ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Шундан сўнг ҳам Темур Кападзе шогирдлари қарши ҳужумларда имконият излашда давом этди, аммо танаффусгача ҳисоб ўзгармади.


Иккинчи бўлим олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида икки ўзгариш амалга оширилди. Остон Ўрунов ўрнига Дўстонбек Ҳамдамов, Шерзод Насруллаев ўрнига эса Фаррух Сайфиев майдонга туширилди.
Танаффусдан кейин ўзбекистонлик футболчилар анча фаол ўйин намойиш этди ва бу ўз самарасини берди. Терма жамоа ҳисобни тенглаштириб, учрашувга интригани қайтарди. Бироқ кўп ўтмай Колумбия яна бир бор Ўзбекистон дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобда олдинга чиқиб олди.


Баҳс давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида яна бир нечта ўзгаришлар кузатилди. Хусусан, учрашувнинг 76-дақиқасида Аббосбек Файзуллаев ва Рустамжон Ашурматов ўрнига Азизбек Амонов ҳамда Жаҳонгир Ўрозов майдонга туширилди.
Қайд этиш жоиз, мазкур учрашувни стадиондан 80 минг 824 нафар мухлис кузатди.

Трибуналардаги томошабинларнинг катта қисми Колумбия терма жамоаси ишқибозларидан иборат бўлди. Шунга қарамай, ўзбекистонлик футболчилар юз мингга яқин мухлис қаршисида муносиб ўйин кўрсатди.
Учрашувнинг асосий вақтига 8 дақиқа қўшиб берилган бўлса-да, Ўзбекистон ҳисобни тенглаштира олмади. Шу тариқа, миллий терма жамоа жаҳон чемпионатидаги илк баҳсини мағлубият билан якунлади.


Шунга қарамасдан, Ўзбекистон футболчилари мусобақадаги дебют учрашувида намойиш этган жасорати ва курашувчанлиги билан мухлислар эътирофига сазовор бўлди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон – Колумбия баҳсини 80 мингдан ортиқ мухлис кузатмоқда'ning rasmi

    СПОРТ Бугун 03:44

    Ўзбекистон – Колумбия баҳсини 80 мингдан ортиқ мухлис кузатмоқда

    Трибуналардаги мухлисларнинг асосий қисмини эса Колумбия терма жамоаси ишқибозлари ташкил этмоқда.

    'Ашурматов: Ҳусанов келажакда “Олтин тўп”ни ютиши мумкин'ning rasmi

    СПОРТ 17.06.2026 17:32

    Ашурматов: Ҳусанов келажакда “Олтин тўп”ни ютиши мумкин

    Ашурматов бу ҳақда Россиянинг “Спорт-Экспресс” нашрига берган интервьюсида сўз юритди.

    'Австрия Жаҳон чемпионатидаги иштирокини ғалаба билан бошлади'ning rasmi

    СПОРТ 17.06.2026 07:31

    Австрия Жаҳон чемпионатидаги иштирокини ғалаба билан бошлади

    Учрашувда ҳисоб 20-дақиқада очилди. Австрия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Романо Шмид рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

    'Месси Клозе рекордига етиб олди'ning rasmi

    СПОРТ 17.06.2026 05:23

    Месси Клозе рекордига етиб олди

    Аргентина Жаҳон чемпионати ҳимоясини ғалаба билан бошлади.

    'Мерц Трампга Германия терма жамоаси футболкасини совға қилди'ning rasmi

    СПОРТ 16.06.2026 10:14

    Мерц Трампга Германия терма жамоаси футболкасини совға қилди

    Оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, мазкур совға Трампнинг 14 июнь куни нишонланган таваллуд айёми муносабати билан берилган.

    'Испания, Белгия ва Уругвай кутилмаган очко йўқотди'ning rasmi

    СПОРТ 16.06.2026 05:54

    Испания, Белгия ва Уругвай кутилмаган очко йўқотди

    Эрон ҳамда Янги Зеландия ўртасидаги баҳс эса сермаҳсул ўтди.