АсосийДУНË

Хоразмда ҳоким ёрдамчиси ўқишга киритиш учун 1400 доллар сўраган вақтида ушланди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Хоразмда ҳоким ёрдамчиси ўқишга киритиш учун 1400 доллар сўраган вақтида ушланди'ning rasmi

Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида маҳалла ҳоким ёрдамчиси фуқарони олий таълим муассасасига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 1400 АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълум қилишича, Ҳазорасп туманидаги “Зиёлилар” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси И.Р. фуқаро Д.Р.ни Тошкент гуманитар фанлар университетига ўқишга киритишини айтган.

Қайд этилишича, у мазкур хизмат эвазига 1400 АҚШ доллари талаб қилган. Тезкор тадбир давомида ушбу маблағни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддалари (пора беришга далолат қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Украина дронлари Москва осмонини безовта қилмоқда'ning rasmi

    ДУНË Бугун 10:55

    'Россия Visa ва Mastercard карталарини муомаладан чиқармоқчи'ning rasmi

    ДУНË Бугун 09:10

    Россия Visa ва Mastercard карталарини муомаладан чиқармоқчи

    Бу эса Россия банклари учун Visa ва Mastercard карталари билан ишлашни иқтисодий жиҳатдан манфаатсиз қилиб қўяди.

    'Трамп Ҳиндистонга ташриф буюришга ваъда берди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 06:01

    Трамп Ҳиндистонга ташриф буюришга ваъда берди

    Трамп журналистлар билан мулоқотда Нарендра Модини "қаттиқ музокарачи" деб атади ва яқин келажакда Ҳиндистонга бориш нияти борлигини билдирди.

    'Техасда автомагистралга қулаган самолётда камида бир киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    ДУНË 17.06.2026 10:46

    Техасда автомагистралга қулаган самолётда камида бир киши ҳалок бўлди

    Ҳодиса вақтида қутқарув ишларида иштирок этган айрим полициячилар ва ўт ўчирувчилар тутундан заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилган.

    'Ўзбекистон минтақанинг асосий инвестиция майдонига айланмоқда — Тошкент форумида рекорд даражада иштирок қайд этилди'ning rasmi

    ДУНË 17.06.2026 08:59

    'Бразилияда роуп-жампинг пайтида 21 ёшли қиз ҳалок бўлди'ning rasmi

    ДУНË 15.06.2026 14:37

    Бразилияда роуп-жампинг пайтида 21 ёшли қиз ҳалок бўлди

    Бразилиянинг Сан-Паулу штатида жойлашган Лимейра шаҳридаги роуп-жампинг аттракциони фожиа билан якунланди.