АсосийДУНË

Reuters: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўт очишни тўхтатишга келишиб олди

“Ҳизбуллоҳ” ва Исроил ўт очишни тўхтатишга келишиб олди”, деган америкалик расмий Reuters билан суҳбатда.

'Reuters: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўт очишни тўхтатишга келишиб олди'ning rasmi

Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда АҚШнинг юқори мартабали амалдорларидан бирига таяниб, Reuters агентлиги хабар берди.

Манбага кўра, сулҳ режими бугун, 19 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 16:00 дан кучга кириши кутилмоқда.

“Ҳизбуллоҳ” ва Исроил ўт очишни тўхтатишга келишиб олди”, деган америкалик расмий Reuters билан суҳбатда.

Унинг айтишича, келишув АҚШ ва Қатар воситачилигида, Эрон иштирокида олиб борилган музокаралар натижасида ишлаб чиқилган. Қайд этилишича, бугунги қуролли тўқнашувлардан кейин ҳар икки томон сулҳ режимига риоя қилишга розилик билдирган.

Ҳозирча Исроил расмийлари ҳам, “Ҳизбуллоҳ” вакиллари ҳам мазкур маълумот юзасидан расмий баёнот бермаган.

Маълумот учун, Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги кескинлик 2023 йил октябрь ойида Ғазо секторида уруш бошланганидан кейин янада кучайган эди. Шундан буён томонлар ўртасида бир неча бор ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувлар эълон қилинган, бироқ уларнинг аксарияти узоқ вақт сақланмаган.

Агар мазкур келишув расман кучга кирса, у сўнгги ойлардаги энг муҳим деэскалация қадамларидан бири сифатида баҳоланиши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Кашмирдаги намойишлардан сўнг шатдаун эълон қилинди, қурбонлар сони 24 нафарга етди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 13:42

    Кашмирдаги намойишлардан сўнг шатдаун эълон қилинди, қурбонлар сони 24 нафарга етди

    Маҳаллий аҳоли вакиллари эса узоқ давом этаётган чекловлар сабаб кундалик даромад манбаидан маҳрум бўлаётганини айтмоқда.

    'Эронда ҳижобсиз қўшиқ куйлаган хонанда 74 дарра қамчилаш жазосига ҳукм қилинди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 13:36

    Эронда ҳижобсиз қўшиқ куйлаган хонанда 74 дарра қамчилаш жазосига ҳукм қилинди

    Эронлик ҳуқуқшунос Муин Хазаэлий эса мамлакат қонунчилигида аёлларнинг қўшиқ куйлаши, мусиқа ижро этиши ёки мусиқий асарлар яратиши жиноят сифатида белгиланмаганини қайд этган.

    'Рим яқинидан Рим империяси даврига оид ҳашаматли вилла топилди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 13:33

    Рим яқинидан Рим империяси даврига оид ҳашаматли вилла топилди

    рхеологлар ҳозирга қадар атриум ва сув йиғиш ҳавзасига эга катта зални, шунингдек қора ва оқ рангларда ишланган мураккаб геометрик ҳамда ўсимликсимон нақшлар билан безатилган мозаика полларни аниқлаган.

    'Қуддусда ҳарбий хизматга қарши намойиш тарқатилди, икки киши қўлга олинди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 08:29

    Қуддусда ҳарбий хизматга қарши намойиш тарқатилди, икки киши қўлга олинди

    Қуддусдаги Шаббат майдонида ультраортодокс яҳудийлар ҳарбий хизматдан бош тортган шахсларнинг ҳибсга олинишига қарши намойиш ўтказди.

    'Украина дронлари Москва осмонини безовта қилмоқда'ning rasmi

    ДУНË 18.06.2026 10:55

    'Хоразмда ҳоким ёрдамчиси ўқишга киритиш учун 1400 доллар сўраган вақтида ушланди'ning rasmi

    ДУНË 18.06.2026 10:46