АсосийДУНË

Лондон йўналишида ҳаракатланган поездлар тўқнашди

Маълумотига кўра, 33 киши оғир, 56 киши эса енгил жароҳатланган, ҳалок бўлган шахслардан бири поезд машинисти экани маълум қилинди.

'Лондон йўналишида ҳаракатланган поездлар тўқнашди'ning rasmi

Буюк Британиянинг Бедфорд шаҳри яқинида икки йўловчи поезди тўқнашиб кетиши оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди, яна 89 киши турли даражада жароҳат олди. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 19 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 17:15 атрофида содир бўлган. Воқеадан сўнг қутқарув хизматлари ва тиббиёт ходимлари иштирокида кенг кўламли операция бошланган.

Шарқий Англия тез ёрдам хизмати маълумотига кўра, 33 киши оғир, 56 киши эса енгил жароҳатланган. Кейинроқ ҳалок бўлган шахс поездлардан бири машинисти экани маълум қилинди.

Буюк Британия бош вазири Кир Стармер ҳодисани ташвишли деб атаб, қурбоннинг яқинлари ва жабрланганларга ҳамдардлик билдирди.

Ҳозирда мутахассислар тўқнашув сабабларини аниқлаш учун тергов ишларини олиб бормоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қозоғистонда ёқилғи қуйиш шахобчасида ёнғин содир бўлди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 11:21

    Қозоғистонда ёқилғи қуйиш шахобчасида ёнғин содир бўлди

    Ёнғин ўчирилгандан сўнг автомобиль салонида уч нафар шахс — аёл ва икки ёш боланинг жасадлари топилган.

    'Италия бош вазири Трампнинг сурат ҳақидаги гапларини “тўқима” деди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 04:28

    Италия бош вазири Трампнинг сурат ҳақидаги гапларини “тўқима” деди

    Трамп Италия телекомпанияга берган интервьюсида Мелони ундан бирга суратга тушишни “илтимос қилганини” айтган.

    'Кашмирдаги намойишлардан сўнг шатдаун эълон қилинди, қурбонлар сони 24 нафарга етди'ning rasmi

    ДУНË 19.06.2026 13:42

    Кашмирдаги намойишлардан сўнг шатдаун эълон қилинди, қурбонлар сони 24 нафарга етди

    Маҳаллий аҳоли вакиллари эса узоқ давом этаётган чекловлар сабаб кундалик даромад манбаидан маҳрум бўлаётганини айтмоқда.

    'Эронда ҳижобсиз қўшиқ куйлаган хонанда 74 дарра қамчилаш жазосига ҳукм қилинди'ning rasmi

    ДУНË 19.06.2026 13:36

    Эронда ҳижобсиз қўшиқ куйлаган хонанда 74 дарра қамчилаш жазосига ҳукм қилинди

    Эронлик ҳуқуқшунос Муин Хазаэлий эса мамлакат қонунчилигида аёлларнинг қўшиқ куйлаши, мусиқа ижро этиши ёки мусиқий асарлар яратиши жиноят сифатида белгиланмаганини қайд этган.

    'Рим яқинидан Рим империяси даврига оид ҳашаматли вилла топилди'ning rasmi

    ДУНË 19.06.2026 13:33

    Рим яқинидан Рим империяси даврига оид ҳашаматли вилла топилди

    рхеологлар ҳозирга қадар атриум ва сув йиғиш ҳавзасига эга катта зални, шунингдек қора ва оқ рангларда ишланган мураккаб геометрик ҳамда ўсимликсимон нақшлар билан безатилган мозаика полларни аниқлаган.

    'Reuters: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўт очишни тўхтатишга келишиб олди'ning rasmi

    ДУНË 19.06.2026 13:31

    Reuters: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўт очишни тўхтатишга келишиб олди

    “Ҳизбуллоҳ” ва Исроил ўт очишни тўхтатишга келишиб олди”, деган америкалик расмий Reuters билан суҳбатда.