АсосийСПОРТ

Португалия — Ўзбекистон ўйини учун ҳакамлар тайинланди

Ушбу баҳсни марокашлик ФИФа ҳаками Жалол Жайед бошқариб боради.

'Португалия — Ўзбекистон ўйини учун ҳакамлар тайинланди'ning rasmi

АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида ўтаётган футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатининг 2-туридан ўрин олган Португалия ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашувда ишлайдиган ҳакамлар бригадаси маълум бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу баҳсни марокашлик ФИФА ҳаками Жалол Жайед бошқариб боради. Қанотларда унга ҳамюрти — Закария Бринси ва Мустафо Акаркaд ёрдам кўрсатади.

Учрашувнинг тўртинчи ва бешинчи ҳакамлари сифатида Жанубий Африка Республикаси вакиллари Абонгайл Том ва Захеле Сивела жалб этилган.

Эслатиб ўтиш жоиз, Жалол Жайед жорий жаҳон чемпионати доирасида Германия ва Кюрасао терма жамоалари ўртасидаги 1-тур учрашувини ҳам бошқарган. Ушбу ўйинда “немис машинаси” рақибини 7:1 ҳисобида йирик мағлубиятга учратган.

Португалия ва Ўзбекистон ўртасидаги гуруҳ босқичининг 2-тур учрашуви 23 июнь куни бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 22:00 да старт олади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Япония Тунисни йирик ҳисобда таслим қилди'ning rasmi

    СПОРТ Бугун 06:36

    Япония Тунисни йирик ҳисобда таслим қилди

    ЖЧ—2026: “F” гуруҳидан ўрин олган Тунис ва Япония терма жамоалари ўртасидаги учрашув 4:0 ҳисобида якунланди.

    'Германия плеф-офф эшигини очди'ning rasmi

    СПОРТ Бугун 03:25

    Германия плеф-офф эшигини очди

    ЖЧ–2026: “E” гуруҳи 2-туридан ўрин олган Германия ва Кот-д’Ивуар терма жамоалари 2:1 ҳисобида ўйинни якунлади.

    'Нидерландия Швеция устидан йирик ҳисобда зафар қозонди'ning rasmi

    СПОРТ Бугун 03:12

    Нидерландия Швеция устидан йирик ҳисобда зафар қозонди

    Мухлисларга голларга бой ўйин тақдим этган нидерландлар рақибини 5:1 ҳисобида таслим этди.

    'Туркия ҳамда Гаити мундиал билан хайрлашди'ning rasmi

    СПОРТ 20.06.2026 07:30

    Туркия ҳамда Гаити мундиал билан хайрлашди

    Бугунги ўйинлар футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионатида кутилмаган натижаларга бой бўлди.

    'Туркия Парагвайга йўл бериб, плей-офф имкониятини йўқотди'ning rasmi

    СПОРТ 20.06.2026 05:31

    Туркия Парагвайга йўл бериб, плей-офф имкониятини йўқотди

    ЖЧ—2026: “D” гуруҳи 2-турида Туркия терма жамоаси Парагвайга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

    'Бразилия Гаити дарвозасига жавобсиз учта гол урди'ning rasmi

    СПОРТ 20.06.2026 03:21

    Бразилия Гаити дарвозасига жавобсиз учта гол урди

    ЖЧ—2026: “C” гуруҳи 2-турида Бразилия терма жамоаси Гаитини 3:0 ҳисобида мағлуб этди.