АсосийЖАМИЯТ

Эски автомобиллар учун янги тартиб: утилизация қилмаганларга жарима

Ўзбекистонда фойдаланиш муддати тугаган автомобилларни утилизацияга топширмаган фуқаролар базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида экологик компенсация тўлаши мумкин.

'Эски автомобиллар учун янги тартиб: утилизация қилмаганларга жарима'ning rasmi

Эндиликда Ўзбекистонда фойдаланиш муддати тугаган автомобилларни утилизацияга топширмаган фуқаролар базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида экологик компенсация тўлаши мумкин.

Чиқиндиларни бошқариш агентлиги маълум қилишича, мамлакатда эски транспорт воситаларини сотиб олиб, утилизация қилиш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Унга кўра, ишлаб чиқарилганига 30 йил ва ундан ортиқ бўлган автомобиллар эгаларидан бозор нархида баҳоланиб, сотиб олинади ҳамда утилизацияга йўналтирилади.

Шу билан бирга, автомобиль эгалари билан ҳисоб-китоб турли шаклларда амалга оширилиши мумкин. Жумладан, янги автомобил харидида бошланғич тўлов сифатида электрон ваучер тақдим этиш ёки унинг пул кўринишида тўлаб бериш амалиёти жорий этилади.

Истеъмолчилар мазкур ваучерлар орқали маҳаллий ишлаб чиқарилган янги автомобилларни имтиёзли шартларда харид қилиш имкониятига эга бўлади. Бунда ваучер қиймати миқдорида чегирма берилади, қолган сумма эса бир йилдан ортиқ муддатга бўлиб тўланиши мумкин.

Эски автомобилни белгиланган тартибда утилизацияга топширмаган фуқаролар эса йилига бир маротаба базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида экологик компенсация тўлайди.

Маълумот учун, бундай амалиёт дунёнинг 60 дан ортиқ давлатида қўлланилади. Жумладан, Франция, Германия, Япония, Хитой ва АҚШ каби мамлакатларда эски автомобилларни утилизация қилиш ва уларни янгисига алмаштиришни рағбатлантирувчи дастурлар йўлга қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда эски транспорт воситаларини янгисига алмаштириш ёки уларга фильтр ўрнатиш бўйича давлат қўллаб-қувватлаши жорий этилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонликлар учун хорижий акцияларни сотиб олиш осонлашади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 03:54

    Ўзбекистонликлар учун хорижий акцияларни сотиб олиш осонлашади

    Мазкур қарор расман 2026 йил 17 сентябрдан кучга киради.

    'Бутун халқ кутган тарихий лаҳза'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 20.06.2026 16:56

    Бутун халқ кутган тарихий лаҳза

    Ўзбекистон байроғи футболнинг энг нуфузли майдонида ҳилпирайди!

    'Автобус салонларида ҳарорат меъёри устидан назорат кучайтирилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 20.06.2026 15:34

    Автобус салонларида ҳарорат меъёри устидан назорат кучайтирилди

    Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

    'Ўзбекистонда қурилиш корхонасининг солиқ қарзи 100 млн сўмдан ошди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 20.06.2026 14:06

    'Мисрдан товламачиликда айбланаётган ўзбекистонлик экстрадиция қилинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 20.06.2026 09:46

    Мисрдан товламачиликда айбланаётган ўзбекистонлик экстрадиция қилинди

    Улар товламачилик билан боғлиқ жиноятни содир этганликда айбланмоқда.

    'Андижонда болалар жанжалига аралашган эркак жавобгарликка тортилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 20.06.2026 07:41

    Андижонда болалар жанжалига аралашган эркак жавобгарликка тортилди

    Бу ҳақда Вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.