АсосийЖАМИЯТ

Томскда жазо ўтаётган 70 га яқин ўзбекистонлик ҳолидан хабар олинди

Учрашувлар давомида маҳкумларнинг мурожаатлари ўрганилиб, ҳуқуқий масалалар бўйича тушунтиришлар берилган.

'Томскда жазо ўтаётган 70 га яқин ўзбекистонлик ҳолидан хабар олинди'ning rasmi

Россиянинг Томск вилоятидаги 3-сонли ахлоқ тузатиш колониясида сақланаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳолидан хабар олинди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги маълум қилди.

Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари муассасага ташриф буюриб, жазо ўтаётган ватандошлар билан суҳбатлашган. Маълумотларга кўра, колонияда ҳозирда қарийб 70 нафар Ўзбекистон фуқароси сақланмоқда.

Учрашувлар давомида маҳкумларнинг мурожаатлари ўрганилиб, ҳуқуқий масалалар бўйича тушунтиришлар берилган. Шунингдек, уларга хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш Ўзбекистон қонунчилигига кўра жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида эслатилган.

Ташриф чоғида бир қатор муаммолар ҳам жойида ҳал қилинган. Жумладан, астма касаллиги билан оғриган маҳкумга тиббий ёрдам кўрсатилиши таъминланган, икки нафар фуқаронинг паспорт расмийлаштириш бўйича аризалари қабул қилинган.

Шу билан бирга, май ойида озодликка чиққанидан сўнг яқинлари билан алоқаси узилган ўзбекистонлик фуқаронинг манзили аниқланиб, бу ҳақда унинг оиласига хабар берилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эски автомобиллар учун янги тартиб: утилизация қилмаганларга жарима'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:01

    Эски автомобиллар учун янги тартиб: утилизация қилмаганларга жарима

    Ўзбекистонда фойдаланиш муддати тугаган автомобилларни утилизацияга топширмаган фуқаролар базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида экологик компенсация тўлаши мумкин.

    'Ўзбекистонликлар учун хорижий акцияларни сотиб олиш осонлашади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 03:54

    Ўзбекистонликлар учун хорижий акцияларни сотиб олиш осонлашади

    Мазкур қарор расман 2026 йил 17 сентябрдан кучга киради.

    'Бутун халқ кутган тарихий лаҳза'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 20.06.2026 16:56

    Бутун халқ кутган тарихий лаҳза

    Ўзбекистон байроғи футболнинг энг нуфузли майдонида ҳилпирайди!

    'Автобус салонларида ҳарорат меъёри устидан назорат кучайтирилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 20.06.2026 15:34

    Автобус салонларида ҳарорат меъёри устидан назорат кучайтирилди

    Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

    'Ўзбекистонда қурилиш корхонасининг солиқ қарзи 100 млн сўмдан ошди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 20.06.2026 14:06

    'Мисрдан товламачиликда айбланаётган ўзбекистонлик экстрадиция қилинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 20.06.2026 09:46

    Мисрдан товламачиликда айбланаётган ўзбекистонлик экстрадиция қилинди

    Улар товламачилик билан боғлиқ жиноятни содир этганликда айбланмоқда.