АсосийЖАМИЯТ

Блогер “Gonzo” 5 суткага қамалди

“Gonzo” тахаллуси билан танилган блогер Гейдар Алиев К-Vibe корейс маданияти фестивалидаги можародан сўнг маъмурий жавобгарликка тортилди.

'Блогер “Gonzo” 5 суткага қамалди'ning rasmi

Тошкентда “Gonzo” тахаллуси билан танилган блогер Гейдар Алиев К-Vibe корейс маданияти фестивалидаги можародан сўнг маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда “Podrobno” нашри маълум қилди.

Суд қарорига кўра, у майда безорилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаганликда айбдор деб топилган. Блогерга 5 сутка маъмурий қамоқ ва БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима тайинланган.

Маълумотларга кўра, воқеа 13 июнь куни Тарас Шевченко кўчасида бўлиб ўтган корейс маданияти фестивали вақтида содир бўлган. Блогер тадбирни жонли эфирда ёритиш чоғида иштирокчиларни тасвирга олган ва шундан сўнг можаро юзага келган.

Қайд этилишича, фестивал қатнашчилари уни видеога олишни тўхтатишни сўраган, аммо блогер бу талабга амал қилмаган. Вазиятга ички ишлар ва Миллий гвардия ходимлари аралашган.

Ҳодиса ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган. Ҳозирча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан расмий баёнот берилмаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Томскда жазо ўтаётган 70 га яқин ўзбекистонлик ҳолидан хабар олинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 08:25

    Томскда жазо ўтаётган 70 га яқин ўзбекистонлик ҳолидан хабар олинди

    Учрашувлар давомида маҳкумларнинг мурожаатлари ўрганилиб, ҳуқуқий масалалар бўйича тушунтиришлар берилган.

    'Эски автомобиллар учун янги тартиб: утилизация қилмаганларга жарима'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:01

    Эски автомобиллар учун янги тартиб: утилизация қилмаганларга жарима

    Ўзбекистонда фойдаланиш муддати тугаган автомобилларни утилизацияга топширмаган фуқаролар базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида экологик компенсация тўлаши мумкин.

    'Ўзбекистонликлар учун хорижий акцияларни сотиб олиш осонлашади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 03:54

    Ўзбекистонликлар учун хорижий акцияларни сотиб олиш осонлашади

    Мазкур қарор расман 2026 йил 17 сентябрдан кучга киради.

    'Бутун халқ кутган тарихий лаҳза'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 20.06.2026 16:56

    Бутун халқ кутган тарихий лаҳза

    Ўзбекистон байроғи футболнинг энг нуфузли майдонида ҳилпирайди!

    'Автобус салонларида ҳарорат меъёри устидан назорат кучайтирилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 20.06.2026 15:34

    Автобус салонларида ҳарорат меъёри устидан назорат кучайтирилди

    Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

    'Ўзбекистонда қурилиш корхонасининг солиқ қарзи 100 млн сўмдан ошди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 20.06.2026 14:06