АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистондаги энг кекса Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Рўзибой Сатторов оламдан ўтди

Самолётда учиш орзуси ушалган фахрий 116 ёшида вафот этди

'Ўзбекистондаги энг кекса Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Рўзибой Сатторов оламдан ўтди'ning rasmi

Қашқадарёлик Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Рўзибой Сатторов 116 ёшида вафот этди. У Ўзбекистондаги энг кекса уруш фахрийларидан бири эди.

Қамаши туманида яшаган Рўзибой ота Иккинчи жаҳон уруши йилларида Сталинград фронтида ўқчи сифатида хизмат қилган.

Ўтган йили давлат раҳбари топшириғи билан унинг кўп йиллик орзуси рўёбга чиқарилган эди. Фахрий Мудофаа вазирлиги Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли самолётда парвоз қилиб, унутилмас таассуротларга эга бўлган.

Маълумот учун, Иккинчи жаҳон уруши йилларида Қашқадарё вилоятидан 47 мингдан ортиқ киши фронтга сафарбар этилган бўлиб, уларнинг 22 минг нафари урушдан соғ-омон қайтган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда гуманоид роботлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:14

    Тошкентда гуманоид роботлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

    Лойиҳа Жанубий Кореянинг Robotis компанияси ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

    'Блогер “Gonzo” 5 суткага қамалди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:32

    Блогер “Gonzo” 5 суткага қамалди

    “Gonzo” тахаллуси билан танилган блогер Гейдар Алиев К-Vibe корейс маданияти фестивалидаги можародан сўнг маъмурий жавобгарликка тортилди.

    'Томскда жазо ўтаётган 70 га яқин ўзбекистонлик ҳолидан хабар олинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 08:25

    Томскда жазо ўтаётган 70 га яқин ўзбекистонлик ҳолидан хабар олинди

    Учрашувлар давомида маҳкумларнинг мурожаатлари ўрганилиб, ҳуқуқий масалалар бўйича тушунтиришлар берилган.

    'Эски автомобиллар учун янги тартиб: утилизация қилмаганларга жарима'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:01

    Эски автомобиллар учун янги тартиб: утилизация қилмаганларга жарима

    Ўзбекистонда фойдаланиш муддати тугаган автомобилларни утилизацияга топширмаган фуқаролар базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида экологик компенсация тўлаши мумкин.

    'Ўзбекистонликлар учун хорижий акцияларни сотиб олиш осонлашади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 03:54

    Ўзбекистонликлар учун хорижий акцияларни сотиб олиш осонлашади

    Мазкур қарор расман 2026 йил 17 сентябрдан кучга киради.

    'Бутун халқ кутган тарихий лаҳза'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 20.06.2026 16:56

    Бутун халқ кутган тарихий лаҳза

    Ўзбекистон байроғи футболнинг энг нуфузли майдонида ҳилпирайди!