АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда автобус пиёдани уриб юборди

Тошкент шаҳрида йўловчи автобуси пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ахборот хизмати маълум қилди.

'Тошкентда автобус пиёдани уриб юборди'ning rasmi

Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 21 июнь куни соат тахминан 21:00 да Яккасарой туманида содир бўлган. 38-сонли йўналишда ҳаракатланган “King Long” русумли автобус ҳайдовчиси Шота Руставели кўчаси бўйлаб Жанубий вокзал томон ҳаракатланаётган вақтда тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойидан светофорнинг тақиқловчи сигналида югуриб ўтган 26 ёшли фуқаро А.А.ни уриб юборган.

Маълум қилинишича, ҳайдовчи зудлик билан транспорт воситасини тўхтатиб, жабрланувчини тез тиббий ёрдам автомобили орқали 16-сонли шаҳар шифохонасига юборган. Ҳозирча унинг аҳволи ҳақида маълумот берилмаган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси масъул ходимлари томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 апрель куни Яккасарой туманида автобус светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиб, йўлни кесиб ўтаётган 13 ёшли қизчани уриб юборган эди. Шунингдек, 6 июнь куни Бектемир туманида “Yutong” русумли электробус орқага ҳаракатланаётган вақтда 1991 йилда туғилган пиёдани босиб кетган, оқибатда у воқеа жойида ҳалок бўлган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бўстонлиқда каналга тушиб кетган болалардан бирининг жасади топилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:41

    Бўстонлиқда каналга тушиб кетган болалардан бирининг жасади топилди

    Айни вақтда иккинчи болани қидириш ишлари давом эттирилмоқда. Қутқарувчилар томонидан қидирув-қутқарув тадбирлари узлуксиз равишда олиб борилмоқда.

    'Саида Мирзиёева “Остона” халқаро молия маркази фаолияти билан танишди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 03:55

    Саида Мирзиёева “Остона” халқаро молия маркази фаолияти билан танишди

    Учрашув давомида марказнинг молиявий инфратузилмани ривожлантириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда халқаро молиявий хизматлар бозорини кенгайтириш бўйича тажрибаси муҳокама қилинган.

    'Ургутда 27,4 минг долларлик гашиш савдоси фош этилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 03:17

    Ургутда 27,4 минг долларлик гашиш савдоси фош этилди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Ўзбекистонга Кореядан учинчи “Hyundai Rotem” тезюрар поезд келтирилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 17:22

    'Ўзбекистондаги энг кекса Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Рўзибой Сатторов оламдан ўтди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 15:06

    'Тошкентда гуманоид роботлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 14:14

    Тошкентда гуманоид роботлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

    Лойиҳа Жанубий Кореянинг Robotis компанияси ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.