АсосийСПОРТ

"Икки-учта бутсадан битта бутса чиқарардим" — Отабек Шукуров болалигида қандай пул топганини айтди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Отабек Шукуров болалигида бутса ва футбол тўпларини таъмирлаб, қўшимча даромад қилганини эслади.

'"Икки-учта бутсадан битта бутса чиқарардим" — Отабек Шукуров болалигида қандай пул топганини айтди'ning rasmi

Унинг айтишича, футбол академиясида таҳсил олган вақтларида эски бутсаларни тикиб, қайта ишлатишга яроқли ҳолатга келтирган.

"Болаларнинг бутсасини тикардим. Жуда яхши тикардим. Болалар пул беришарди. Ўзимизга ҳам, оиламизга ҳам озроқ ёрдам бўлсин дердик. Эски чарм буюмларни йиғиб, улардан ямоқ қилардик. Ҳатто икки-учта бутсадан битта бутса чиқарадиган даражада тикканмиз", дейди футболчи.

Шукуровнинг сўзларига кўра, у футбол тўпларини ҳам таъмирлаб берган. Академиядаги ҳар бир гуруҳ мураббийлари эскириб қолган тўпларни олиб келиб беришган.

"Ўнта тўпни тиклаб берсам, битта тўп менга қоларди. Академиядаги хонам тўп ва бутсалар билан тўлиб кетган бўларди. Меҳнатдан ҳеч қачон қочмаганмиз", дейди у.

Футболчи мазкур хотиралари билан "Medialab" агентлигига берган интервьюсида ўртоқлашган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Аргентина ва Франция биринчилардан бўлиб гуруҳдан чиқди'ning rasmi

    СПОРТ Бугун 07:02

    Аргентина ва Франция биринчилардан бўлиб гуруҳдан чиқди

    Футбол бўйича жаҳон чемпионатида кеча, 22 июнь куни ўтказилган учрашувларда фаворит жамоалар навбатдаги ғалабаларини қайд этди.

    'Ўзбекистон – Португалия баҳсини Мирзаҳаким Тўхтамирзаев шарҳлайди'ning rasmi

    СПОРТ 22.06.2026 16:36

    Ўзбекистон – Португалия баҳсини Мирзаҳаким Тўхтамирзаев шарҳлайди

    Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага, 23 июнь куни Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг иккинчи тури доирасида Португалияга қарши майдонга тушади.

    'Абдуқодир Ҳусанов ЖЧ-2026 даги энг тезкор футболчилар учлигидан жой олди'ning rasmi

    СПОРТ 22.06.2026 08:34

    Абдуқодир Ҳусанов ЖЧ-2026 даги энг тезкор футболчилар учлигидан жой олди

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги энг тезкор футболчилар рейтингида кучли учликдан жой олди.

    'Испаниядан йирик ғалаба, Мисрдан камбек: Кабо-Верде эса сенсацияларни давом эттирмоқда'ning rasmi

    СПОРТ 22.06.2026 04:59

    Испаниядан йирик ғалаба, Мисрдан камбек: Кабо-Верде эса сенсацияларни давом эттирмоқда

    Жаҳон чемпионатида навбатдаги кун ҳам қизиқарли ва кутилмаган натижаларга бой ўтди.

    'Испания гуруҳ босқичида пешқадамликни эгаллади'ning rasmi

    СПОРТ 21.06.2026 18:13

    Испания гуруҳ босқичида пешқадамликни эгаллади

    ЖЧ–2026: “H” гуруҳи 2-туридан ўрин олган Испания ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги учрашувда испанлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

    'Нодирбек Абдусатторов шахмат элитасида ўз ўрнини мустаҳкамлади'ning rasmi

    СПОРТ 21.06.2026 11:27

    Нодирбек Абдусатторов шахмат элитасида ўз ўрнини мустаҳкамлади

    Абдусатторов блиц рейтингда жаҳоннинг энг кучли учталигидан жой олди.