АсосийЖИНОЯТ

Фарғона ва Жиззахда пора талаб қилган муҳандислар ушланди

Ҳар икки ҳолат юзасидан муҳандисларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Фарғона ва Жиззахда пора талаб қилган муҳандислар ушланди'ning rasmi

Фарғона вилояти ва Жиззах вилоятида электр таъминоти корхоналари муҳандисларининг коррупциявий ҳаракатларига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Фарғона тумани электр таъминоти корхонаси муҳандиси фуқарога тегишли қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехига электр тармоғи тортиш, электр ҳисоблагич ўрнатиш ва уни тармоққа улаш, шунингдек, мансабдор танишлари орқали рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 100 миллион сўм талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам судланган мазкур муҳандис сўралган маблағни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани электр таъминоти корхонаси муҳандиси ҳам маҳаллий фермер хўжалигининг электр энергиясидан фойдаланиш бўйича мавжуд 122 миллион сўм қарздорлигини мансабдор танишлари орқали бекор қилдириб беришни ваъда қилиб, 50 миллион сўм талаб қилган.

Маълум бўлишича, у аввалдан 10 миллион сўм олган бўлиб, Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қолган 40 миллион сўмни олаётган вақтида қўлга олинган.

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда 29 нафар ҳокимлик ходими жиноят содир этгани аниқланди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ Бугун 11:59

    Тошкентда 29 нафар ҳокимлик ходими жиноят содир этгани аниқланди

    Маълумотларга кўра, ўтказилган ўрганишлар натижасида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2 миллиард сўм миқдоридаги маблағни тежашга эришилган.

    'Фарғона ва Хоразмда йирик миқдордаги гиёҳванд моддалар мусодара қилинди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 23.06.2026 03:16

    Фарғона ва Хоразмда йирик миқдордаги гиёҳванд моддалар мусодара қилинди

    Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур наркотик моддалар Россия Федерациясидан контрабанда йўли билан олиб кирилган.

    'Нью-Йоркда 19-асрга оид черков ёнғинда вайрон бўлди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 20.06.2026 09:33

    Нью-Йоркда 19-асрга оид черков ёнғинда вайрон бўлди

    Бруклинда жойлашган Жанубий Бушвик ислоҳот черковида катта ёнғин содир бўлиб, 174 йиллик тарихий бино деярли бутунлай вайрон бўлди.

    'Наманганда сохта доллар сотмоқчи бўлганлар ушланди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 20.06.2026 06:31

    Наманганда сохта доллар сотмоқчи бўлганлар ушланди

    Наманганда уч нафар шахс қалбаки 100 минг АҚШ долларини 40 минг долларга сотишга уринаётган вақтда қўлга олинди.

    'Ўзгидромет 9 та вилоят аҳолисини огоҳлантирди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 19.06.2026 05:30

    Ўзгидромет 9 та вилоят аҳолисини огоҳлантирди

    20–22 июнь кунлари кутилaётган ёмғирлар сабаб республика тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин.

    'Судья ёрдамчиси 2500 доллар пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 19.06.2026 03:50

    Судья ёрдамчиси 2500 доллар пора билан қўлга тушди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.