АсосийЖИНОЯТ

Тошкентда 29 нафар ҳокимлик ходими жиноят содир этгани аниқланди

Маълумотларга кўра, ўтказилган ўрганишлар натижасида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2 миллиард сўм миқдоридаги маблағни тежашга эришилган.

'Тошкентда 29 нафар ҳокимлик ходими жиноят содир этгани аниқланди'ning rasmi

Тошкент шаҳри ҳокимлиги тизимида фаолият юритаётган 29 нафар ходим жиноят содир этгани аниқланган. Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Тошкент шаҳар ҳокимлиги коррупцияга қарши ички назорат хизмати фаолияти натижаларига бағишланган қарорида маълум қилинди.

Ҳужжатда қайд этилишича, ҳокимлик тизимидаги ходимлар томонидан жами 1 минг 353 та маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолати содир этилган бўлиб, уларнинг барчаси белгиланган тартибда расмийлаштирилган.

Шунингдек, Миробод, Чилонзор, Юнусобод ва Яшнобод туманлари ҳокимларининг тўрт нафар ёрдамчиси ҳамда Яккасарой тумани ҳокимининг қурилиш ва экология масалалари бўйича ўринбосари билан коррупция ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш юзасидан профилактик суҳбатлар ўтказилган.

Маълум қилинишича, давлат хизматчиларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўйиши долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Ўтказилган ўрганишлар натижасида 167 нафар ходимнинг тижорат ташкилотларида иштироки мавжудлиги аниқланган.

Ушбу ҳолатларни бартараф этиш мақсадида бир қатор чоралар кўрилган. Жумладан, олти нафар ходимнинг 20 та тадбиркорлик субъектидаги таъсисчилик фаолияти тугатилган, 13 нафар ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган. Шунингдек, етти та тижорат ташкилоти тугатиш жараёнига ўтказилган, икки таси эса давлат реестридан чиқарилган. Тўрт нафар ходимнинг раҳбарлик лавозимларидаги фаолияти чекланган.

Қайд этилишича, жами 49 нафар ходим билан профилактик суҳбатлар ўтказилган бўлса, 55 нафар ходимга нисбатан Одоб-ахлоқ комиссиялари томонидан огоҳлантириш чораси қўлланган.

Таҳлилларга кўра, 2026 йил январь ойида қабул қилинган қарор ва фармойишларнинг 50,4 фоизи яширин тарзда жойлаштирилган бўлган. Апрель ойига келиб эса очиқ эълон қилинган қарорлар улуши 67 фоизга етказилган.

Шу билан бирга, Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат хизмати томонидан 350 та қарор лойиҳаси кўриб чиқилиб, уларнинг еттитаси рад этилган, 153 таси эса мувофиқлаштирилган.

Маълумотларга кўра, ўтказилган ўрганишлар натижасида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2 миллиард сўм миқдоридаги маблағни тежашга эришилган.

Ишга қабул қилиш учун тавсия этилган 83 нафар номзоддан 75 нафари бўйича ижобий хулоса берилган. Саккиз нафар номзоднинг ўтмиши ёки фаолиятидаги шубҳали ҳолатлар сабабли уларга нисбатан салбий хулоса тақдим этилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Фарғона ва Жиззахда пора талаб қилган муҳандислар ушланди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ Бугун 11:37

    Фарғона ва Жиззахда пора талаб қилган муҳандислар ушланди

    Ҳар икки ҳолат юзасидан муҳандисларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Фарғона ва Хоразмда йирик миқдордаги гиёҳванд моддалар мусодара қилинди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 23.06.2026 03:16

    Фарғона ва Хоразмда йирик миқдордаги гиёҳванд моддалар мусодара қилинди

    Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур наркотик моддалар Россия Федерациясидан контрабанда йўли билан олиб кирилган.

    'Нью-Йоркда 19-асрга оид черков ёнғинда вайрон бўлди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 20.06.2026 09:33

    Нью-Йоркда 19-асрга оид черков ёнғинда вайрон бўлди

    Бруклинда жойлашган Жанубий Бушвик ислоҳот черковида катта ёнғин содир бўлиб, 174 йиллик тарихий бино деярли бутунлай вайрон бўлди.

    'Наманганда сохта доллар сотмоқчи бўлганлар ушланди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 20.06.2026 06:31

    Наманганда сохта доллар сотмоқчи бўлганлар ушланди

    Наманганда уч нафар шахс қалбаки 100 минг АҚШ долларини 40 минг долларга сотишга уринаётган вақтда қўлга олинди.

    'Ўзгидромет 9 та вилоят аҳолисини огоҳлантирди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 19.06.2026 05:30

    Ўзгидромет 9 та вилоят аҳолисини огоҳлантирди

    20–22 июнь кунлари кутилaётган ёмғирлар сабаб республика тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин.

    'Судья ёрдамчиси 2500 доллар пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 19.06.2026 03:50

    Судья ёрдамчиси 2500 доллар пора билан қўлга тушди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.