АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда беш нафар судя лавозимидан озод этилди

Шу билан бирга, беш нафар судьянинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.

'Ўзбекистонда беш нафар судя лавозимидан озод этилди'ning rasmi

Судьялар олий кенгашининг 2026 йил 24 июндаги қарори билан бир қатор судьяларни қайта тайинлаш ва лавозимлардан озод этиш масалалари кўриб чиқилди.

Қарорга мувофиқ, бир нафар судья муддатсиз даврга, 12 нафар судья эса судьялик ваколати муддати даврига қайта тайинланди. Тайинловлар доирасида айрим судьялар бошқа ҳудудларга ўтказилди, шу муносабат билан эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.

Шу билан бирга, беш нафар судьянинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.

Жумладан, Тошкент вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Бахтиёр Розиқов, Хоразм вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Мавсума Йўлдошева ҳамда Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман суди раиси Раҳматжон Арапов ўз аризаларига кўра лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Андижон вилояти Андижон туманлараро маъмурий суди судьяси Сардорбек Мўминов ва Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Бекобод шаҳар суди судьяси Хуршид Холиқов Судьялар одоби кодекси талабларини бузгани учун судьялик ваколатидан маҳрум қилинди.

Қайд этилишича, мазкур қарорлар “Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддалари асосида қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Робахон Маҳмудовани Олий суд раиси лавозимига сайлаш тўғрисидаги тақдимнома Олий Мажлис Сенатига киритилган эди.

Жорий йилнинг 18 июнь куни Сенат томонидан Робахон Маҳмудова Олий суд раиси лавозимига беш йил муддатга сайланган. 22 июнь куни эса Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева уни судьялар ҳамжамияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларига таништирган.

    Бошқа янгиликлар

    'Мирзиёев 43 миллиард долларлик келишувлар тақдирига тўхталди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:49

    Мирзиёев 43 миллиард долларлик келишувлар тақдирига тўхталди

    “Ҳар бир келишув лойиҳага, иш ўрнига ва юқори қўшилган қийматга айланиши шарт”, деди Президент.

    'Нидерландияда илк бор 12 ёшга тўлмаган болага эвтаназия қўлланилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:03

    Нидерландияда илк бор 12 ёшга тўлмаган болага эвтаназия қўлланилди

    Вазир боланинг аниқ ёши, ташхиси ва эвтаназия қачон ўтказилгани ҳақида маълумот очиқламаган.

    'Қарши–Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган автомашинадан 5 килограммдан ортиқ гашиш аниқланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 03:03

    'Фарғонада 4 магнитудали зилзила содир бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 24.06.2026 16:59

    Фарғонада 4 магнитудали зилзила содир бўлди

    Маълумотларга кўра, ер силкиниши Фарғона вилояти ҳудудида 3–4 балл, Андижон вилоятида эса 2 балл куч билан сезилган.

    'Ўзбекистон – Конго ДР учрашувини германиялик ҳакамлар бошқаради'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 24.06.2026 13:31

    Ўзбекистон – Конго ДР учрашувини германиялик ҳакамлар бошқаради

    Баҳснинг тўртинчи ва бешинчи расмий ҳакамлари вазифасини испаниялик Алехандро Эрнандес ҳамда Диего Санчес бажаради.

    'Нью-Йорк метросида уйсиз эркакни ёқиб юборган ўқувчи 5,5 йилга қамалди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 24.06.2026 13:25

    Нью-Йорк метросида уйсиз эркакни ёқиб юборган ўқувчи 5,5 йилга қамалди

    Карреро 2026 йил март ойида ўт қўйиш айбини тан олган. Ҳукм 2026 йил 23 июнь куни Манхэттен федерал судида судья Льюис Лиман томонидан эълон қилинди.