2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистонда доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 75,4 ёшни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, мазкур кўрсаткич 1991 йилга нисбатан 9 ёшга ошган. Хусусан, мустақилликнинг илк йилида мамлакат аҳолисининг ўртача умр кўриш давомийлиги 66,4 ёшни ташкил этган бўлса, 2025 йилга келиб ушбу кўрсаткич 75,4 ёшга етган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, йиллар кесимида ўртача умр кўриш давомийлиги қуйидагича шаклланган:
— 1991 йил — 66,4 ёш;
— 1995 йил — 69,1 ёш;
— 2000 йил — 70,8 ёш;
— 2005 йил — 71,8 ёш;
— 2010 йил — 73 ёш;
— 2015 йил — 73,6 ёш;
— 2020 йил — 73,4 ёш;
— 2024 йил — 75,1 ёш;
— 2025 йил — 75,4 ёш.
Статистик маълумотлар мамлакатда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги сўнгги ўттиз йил мобайнида барқарор ўсиш тенденциясини намоён этаётганини кўрсатмоқда. Айниқса, сўнгги йилларда мазкур кўрсаткич 75 ёшдан ошган.






