АсосийДУНË

Россияда жиноий жавобгарлик ёшини 12 ёшга тушириш таклиф қилинди

Бу ҳақда мамлакат Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин маълум қилди.

'Россияда жиноий жавобгарлик ёшини 12 ёшга тушириш таклиф қилинди'ning rasmi

Mазкур таклиф вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ҳолатлари ортиб бораётгани билан изоҳланади. Бастрикиннинг билдиришича, 2025 йилда ўсмирлар томонидан содир этилган жиноятлар сони 2024 йилга нисбатан 21 фоизга кўпайган.

"Бугунги кунда 12–13 ёшли болалар ҳам жиноят содир этмоқда. Бироқ улар жиноий жавобгарлик ёшига етмагани сабабли жазодан четда қолмоқда", деган у.

Шунингдек, Бастрикин "Колумбайн" туридаги ҳужумлар содир этилган таълим муассасалари директорларини ҳам жавобгарликка тортиш таклифини илгари сурди.

Маълумот учун, "Колумбайн" ҳаракати Россияда террорчилик фаолияти билан боғлиқ деб топилган ҳамда унинг фаолияти тақиқланган.

    Бошқа янгиликлар