Сув хўжалиги тизимида 301 нафар ходим 243 та коррупциявий жиноят содир этгани аниқланди.
2024–2025 йиллар ҳамда 2026 йилнинг ўтган даврида Сув хўжалиги вазирлиги тизимида 301 нафар ходим томонидан 243 та коррупциявий жиноят содир этилган. Оқибатда давлат ва жамият манфаатларига 70 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилган.
Бу ҳақда Сув хўжалиги вазирлигида ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг сайёр мажлисида маълум қилинди.
Муҳокамаларда бюджет маблағларини талон-торож қилиш, сув тежовчи технологиялар учун ажратилган субсидиялардан ноқонуний фойдаланиш, сув фонди ерларини бошқаришдаги қонунбузарликлар, рақамлаштириш ишларининг сустлиги ҳамда манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳолатлар танқидий кўриб чиқилди.
Шунингдек, ўрнатилган "Ақлли сув" қурилмаларининг катта қисми ҳанузгача тўлиқ самарали ишламаётгани қайд этилди.






