Россия президенти Владимир Путин миграция соҳасидаги давлат божларини бир неча баробар оширишни назарда тутувчи қонунни имзолади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Унга кўра, фуқароликка қабул қилиш ва фуқароликдан чиқиш учун бож 4 200 рублдан 50 минг рублгача оширилди. Яшаш рухсатномасини олиш учун тўлов эса 6 минг рублдан 30 минг рублгача белгиланди.
Шунингдек, вақтинча яшаш рухсатномаси ва бошқа миграция хизматлари учун ҳам божлар бир неча баробарга оширилди. Россияга кириш учун таклифнома бериш учун тўлов 960 рублдан 8 минг рублга етди.
Визалар, кўп марталик чегара кесиш рухсатномалари ҳамда таълим мақсадида кириш визалари учун ҳам янги тарифлар жорий этилди.
Қонун расмий эълон қилинганидан бир ой ўтиб кучга киради.






