Бухоро вилоятининг Когон туманида 17 ёшли йигит Шоҳруд каналида чўмилиш вақтида сувга чўкиб кетди.
Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилишича, 2026 йил 27 июнь куни соат 14:50 да "112" тизими орқали Когон тумани "Сорғун" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Шоҳруд каналида 2009 йилда туғилган фуқаро сувга чўкиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган.
Маълум қилинишича, ҳодиса кенглиги 18–20 метр, чуқурлиги эса 7–8 метр бўлган каналда содир бўлган.
Фуқарони қидириб топиш мақсадида Бухоро вилояти ФВБ қутқарувчилари ҳамда маҳаллий аҳоли иштирокида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилган.
Қидирув ишлари натижасида йигитнинг жасади 2026 йил 28 июнь куни соат 16:40 да топилиб, сувдан олиб чиқилган.
Ҳозирда ҳодиса юзасидан тегишли ташкилотлар томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






