АсосийДУНË

Туркияда микроавтобус ва ёнғин ўчириш автомобили тўқнашди

Саккиз киши жароҳатланди.

'Туркияда микроавтобус ва ёнғин ўчириш автомобили тўқнашди'ning rasmi

Туркиянинг Шанлиурфа вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида саккиз киши жароҳатланди.

Ҳодиса Сиверек тумани ҳудудидан ўтувчи Шанлиурфа–Сиверек автомобиль йўлининг 15-километрида содир бўлган. Али А. бошқарувидаги микроавтобус Шанлиурфа ўрмон хўжалиги бошқармасига қарашли, Мурат Ў. бошқарувидаги ёнғин ўчириш автомобили билан тўқнашган.

Тўқнашув оқибатида ёнғин ўчириш автомобили ҳайдовчиси ҳамда микроавтобусда бўлган яна етти нафар йўловчи турли даражада жароҳат олган.

Ҳодиса жойига соғлиқни сақлаш, жандармерия ва полиция ходимлари жалб этилган. Жабрланганлар тез ёрдам автомобилларида Сиверек давлат шифохонасига олиб борилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, жароҳатланганларнинг ҳаёти хавф остида эмас.

Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари бошланган.

    Бошқа янгиликлар