АсосийДУНË

“Манчестер Сити”га янги бош мураббий тайинланди

Энцо Мареска жорий йилнинг январь ойида Лондоннинг “Челси” клубини тарк этганидан буён эркин агент мақомида эди.

'“Манчестер Сити”га янги бош мураббий тайинланди'ning rasmi

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби италиялик мутахассис Энцо Марескани жамоа бош мураббийи этиб тайинлаганини расман эълон қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, томонлар ўртасида 2029 йилнинг ёзига қадар амал қиладиган меҳнат шартномаси имзоланган.

Энцо Мареска жорий йилнинг январь ойида Лондоннинг “Челси” клубини тарк этганидан буён эркин агент мақомида эди.

Италиялик мутахассис учун “Манчестер Сити” бегона жамоа эмас. У 2022–2023 йилларда Пеп Гвардиоланинг мураббийлар штаби аъзоси сифатида фаолият юритган. Шунингдек, Мареска аввалроқ клубнинг академияси ва ёшлар жамоаларида ҳам ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 22 май куни “Манчестер Сити” Пеп Гвардиоланинг 2025–2026 йилги мавсум якунидан сўнг бош мураббийлик лавозимини тарк этишини расман маълум қилган эди. Испаниялик мутахассиснинг амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар тузилган бўлишига қарамай, у клубни муддатидан аввал тарк этишга қарор қилган.

    Бошқа янгиликлар

    “Манчестер Сити”га янги бош мураббий тайинланди - Darakchi.uz