АсосийДУНË

Қозоғистонда Бибисара Асаубаева давлат мукофоти билан тақдирланди

Гроссмейстер II даражали “Барис” ордени билан тақдирланди.

'Қозоғистонда Бибисара Асаубаева давлат мукофоти билан тақдирланди'ning rasmi

Қозоғистон Президенти номидан мамлакат Бош вазири ўринбосари – Маданият ва ахборот вазири Аида Балаева таниқли шахматчи Бибисара Асаубаевага давлат мукофотини топширди.

Гроссмейстер II даражали "Барис" ордени билан тақдирланди.

Маросимда сўзга чиққан Аида Балаева Бибисара Асаубаеванинг мамлакатда шахмат спорт турини ривожлантириш, ёшлар ўртасида интеллектуал ўйинларни оммалаштириш ҳамда Қозоғистоннинг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлашдаги хизматларини алоҳида таъкидлади.

Бибисара Асаубаева Қозоғистоннинг энг машҳур ва совриндор шахматчиларидан бири ҳисобланади. У уч карра жаҳон блиц чемпиони, шахмат тарихидаги энг ёш блиц бўйича жаҳон чемпиони сифатида Гиннесс рекордлар китобига киритилган.

Шунингдек, у яқинда Норвегияда ўтказилган нуфузли "Norway Chess" супертурнирида ҳам ғолибликни қўлга киритди.

    Бошқа янгиликлар

    Қозоғистонда Бибисара Асаубаева давлат мукофоти билан тақдирланди - Darakchi.uz