АсосийЖАМИЯТ

Тошкентдаги хусусий боғчада болаларга нисбатан зўравонлик қилингани айтилмоқда

Ҳозирча ушбу ҳолат юзасидан боғча маъмурияти ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар расмий муносабат билдирмаган.

'Тошкентдаги хусусий боғчада болаларга нисбатан зўравонлик қилингани айтилмоқда'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида жойлашган "Rayan Kids" хусусий мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи томонидан болаларга нисбатан зўравонлик қилингани ҳақидаги ҳолатлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Kun.uz эълон қилган видеолавҳаларда маълум қилинди.

Эълон қилинган кузатув камералари тасвирларида тарбиячи йиғлаётган болани тинчлантириш баҳонасида унинг оғзига латта бўлагини тиққани акс этган. Яна бир видеода эса айни шу тарбиячининг боланинг оғзига бармоғини тиққани кўринади.

Шунингдек, бошқа видеода тарбиячи йиғлаётган боланинг бошини кўксига қаттиқ босиб тургани тасвирланган. Болаларнинг ота-оналари ушбу ҳаракатларни болага нисбатан шафқатсиз муносабат сифатида баҳоламоқда.

Жабрланган болалардан бирининг отасига кўра, боғчада кузатув камералари қамраб олмайдиган жойлар ҳам мавжуд бўлиб, тарбиячилар хархаша қилган болаларни айнан ўша ерга олиб кириб жазолагани айтилмоқда.

Маълум бўлишича, мазкур боғчада ишлаган тарбиячилардан бири бундан икки ой аввал ҳам болага енгил тан жароҳати етказгани учун маъмурий жавобгарликка тортилган.

    Бошқа янгиликлар

    Тошкентдаги хусусий боғчада болаларга нисбатан зўравонлик қилингани айтилмоқда - Darakchi.uz