АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонликларнинг неча фоизи кўп қаватли уйларда яшайди?

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг дастлабки натижалари Ўзбекистон аҳолиси қайси турдаги турар жойларда истиқомат қилишини очиқлади.

'Ўзбекистонликларнинг неча фоизи кўп қаватли уйларда яшайди?'ning rasmi

Ўзбекистонда аҳолининг 12,4 фоизи, яъни 4,8 миллион нафарга яқини кўп қаватли уйлардаги хоналарда истиқомат қилади. Бу ҳақда Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг дастлабки натижаларида маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, мамлакат аҳолисининг асосий қисми — 33,3 миллион нафар ёки 85,3 фоизи шахсий якка тартибдаги ҳовлиларда яшайди.

Шунингдек, 927,3 минг нафар аҳоли, яъни 2,3 фоиз фуқаро бошқа турдаги турар жойларда истиқомат қилади. Улар қаторига дала ҳовлилари, ётоқхоналар, меҳмонхоналар ҳамда бошқа яшаш жойлари киради.

Шундай қилиб, аҳоли рўйхатининг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистонда кўпчилик фуқаролар ҳануз якка тартибдаги ҳовлиларда яшамоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистонликларнинг неча фоизи кўп қаватли уйларда яшайди? - Darakchi.uz