АсосийСПОРТ

Месси рекордли голи ва Мисрнинг пенальтилардаги ғалабаси — 1/8 финал жуфтликлари маълум

Аргентина Кабо-Верде устидан 3:2 ҳисобида қўшимча вақтда ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди

'Месси рекордли голи ва Мисрнинг пенальтилардаги ғалабаси — 1/8 финал жуфтликлари маълум'ning rasmi

Бугун, 4 июль куни 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати 1/16 финал босқичи доирасида икки қизиқарли учрашув бўлиб ўтди.

Майами шаҳрида ўтган баҳсда Аргентина терма жамоаси Кaбo-Вердени қўшимча вақтда 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, 1/8 финалга йўл олди. Учрашувда ҳисобни 29-дақиқада Лионель Месси очган бўлса, 59-дақиқада Дерой Дуартe жавоб голини урди. Асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланди.

Қўшимча бўлимларда 92-дақиқада Лисандро Мартинес Аргентинага етакчиликни қайтарди, 103-дақиқада эса Сидней Кабрал яна мувозанат ўрнатди. Бироқ 111-дақиқада Кабо-Верде футболчиси Динейнинг ўз дарвозасига урган автоголи учрашув тақдирини ҳал қилди.

Ушбу баҳсда Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги 20-голини киритиб, мундиаллар тарихидаги энг яхши тўпурарлик бўйича ўз рекордини янада мустаҳкамлади. Шу билан бирга, у ЖЧларда 30-учрашувини ўтказиб, бу кўрсаткич бўйича Криштиану Роналдудан (26 ўйин) ўтиб кетди.

Шунингдек, яна бир 1/16 финал учрашувида Миср терма жамоаси Австралияни пенальтилар сериясида мағлуб этди. Асосий ва қўшимча вақт 1:1 ҳисобида якунланган ўйинда мисрликлар пенальтиларда 4:2 ҳисобида устун келди.

Мисрдан голга 13-дақиқада Имом Ашур муаллифлик қилди, Австралия эса 55-дақиқада Муҳаммад Ҳани ўз дарвозасига тўп киритиб қўйганидан сўнг ҳисобни тенглаштирди.

Шу тариқа Миср "G" гуруҳида иккинчи, Австралия эса "D" гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб плей-оффга йўл олган эди.

Энди 1/8 финалда Аргентина — Миср жуфтлиги юзага келди. Учрашув 7 июль куни Атланта шаҳрида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, 2026 йилги жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексика ҳамкорлигида ўтказилмоқда. Турнир 19 июль куни ўз якунига етади.

    Бошқа янгиликлар