АсосийДУНË

АҚШда кучли бўрон оқибатида Женева кўлида қайиқ ағдарили

АҚШда кучли бўрон вақтида қайиқ ағдарилиб кетиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 7 киши эса қутқариб қолинди.

'АҚШда кучли бўрон оқибатида Женева кўлида қайиқ ағдарили'ning rasmi

АҚШнинг Висконсин штатидаги Женева кўлида кучли бўрон вақтида қайиқ ағдарилиб кетиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 7 киши эса қутқариб қолинди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

Associated Press маълум қилинишича, ҳодиса Жанубий Висконсин ҳудудидан ўтган кучли бўрон вақтида содир бўлган. Уолворт округи шериф ўринбосари Том Ҳауснернинг айтишича, бўрон дарахтларни қулатиб, электр узатиш тармоқлари ва биноларга жиддий зарар етказган.

Оқибатда ҳудуд бўйлаб кўплаб жароҳатланиш ҳолатлари қайд этилган, қутқарув хизматларига эса уйларда қолиб кетган фуқаролар ва талофатлар ҳақида юзлаб мурожаатлар келиб тушган. Бироқ йўлларга қулаган дарахтлар ва узилган электр симлари қутқарув ишларини қийинлаштирган.

Лейк Женева шаҳри мэри Тодд Краузе фавқулодда ҳолат эълон қилган. Унинг маълум қилишича, айрим ҳудудларда электр таъминоти узилган, бир киши эса енгил тан жароҳати олган.

Ҳалок бўлганлар ва қутқарилганларнинг шахси ҳозирча ошкор этилмаган.

    Бошқа янгиликлар

    АҚШда кучли бўрон оқибатида Женева кўлида қайиқ ағдарили - Darakchi.uz