АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда ягона UzQR тизими ишга туширилди

Солиқ қўмитаси ягона QR-код орқали тўлов қилиш тартиби бўйича тушунтириш берди.

'Ўзбекистонда ягона UzQR тизими ишга туширилди'ning rasmi

1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ягона UzQR тўлов тизими орқали тўловларни қабул қилиш тартиби кучга кирди. Бу ҳақдаги тушунмовчиликлар ортидан Солиқ қўмитаси расмий изоҳ берди.

Қўмита маълум қилишича, қонунчиликка мувофиқ, барча савдо ва хизмат кўрсатиш субъектлари харидорлар учун ягона QR-код орқали тўлов қилиш имкониятини яратиши шарт. Бироқ бу бошқа тўлов усулларидан воз кечиш дегани эмас.

Бу талаб тўловлар фақат ягона QR-код орқали қабул қилиниши шарт дегани эмас. Ягона QR-код харидор учун қўшимча тўлов усулларидан бири сифатида мавжуд бўлиши керак, холос.

Тадбиркорлар давлат реестрига киритилган тўлов ташкилотларининг QR-кодлари, банк карталари, нақд пул ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўлов турларидан ҳам фойдаланишда давом этиши мумкин.

Шунингдек, Солиқ қўмитаси солиқ органлари ушбу жараёнга аралашмаслигини таъкидлади. Агар солиқ ходимлари томонидан бошқа тўлов ташкилотларининг QR-кодларини олиб ташлашга уриниш ҳолатлари кузатилса, фуқаролар 71 244-98-98 рақамли ишонч телефонига мурожаат қилиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар