АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистон олий таълимида 20 дан ортиқ янги йўналиш жорий этилди

Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

'Ўзбекистон олий таълимида 20 дан ортиқ янги йўналиш жорий этилди'ning rasmi

Ўзбекистонда олий таълим муассасаларида 20 дан ортиқ янги таълим йўналишлари ва мутахассисликлар жорий этилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, вазир буйруғи билан олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган ҳамда ҳужжат Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган.

Янги тартибга кўра, бакалавриат босқичида: экология ва атроф-муҳит, яшил иқтисодиёт, иқлим ўзгариши, қайта тикланувчи энергия, сув ресурсларини бошқариш, мобил робототехника, дронлар, барқарор қишлоқ хўжалиги, экотуризм ва темир йўл муҳандислиги каби замонавий йўналишлар очилди.

Шунингдек, магистратура босқичида: халқаро энергетик сиёсат, халқаро сув дипломатияси, сикллик (циркуляр) иқтисодиёт, барқарор молия, ривожланиш иқтисодиёти, экология ҳуқуқи, халқаро савдо ҳуқуқи, шаҳарсозлик, барқарор туризм ва бошқа йўналишлар бўйича кадрлар тайёрланади.

Бундан ташқари, классификаторда айрим ўзгаришлар ҳам амалга оширилган: 760-позиция “Хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш” деб қайта номланган, 766-позиция “Давлат ва ҳарбий бошқарув” сифатида тасдиқланган, 799-позиция эса рўйхатдан чиқарилган.

Мутахассислар таъкидлашича, ушбу ўзгаришларнинг асосий мақсади — олий таълимни замонавий меҳнат бозори талабларига мослаштириш ва рақобатбардош кадрлар тайёрлашдан иборат.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистон олий таълимида 20 дан ортиқ янги йўналиш жорий этилди - Darakchi.uz