АсосийЖАМИЯТ

Хорижга иш ва ўқишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Корея ҳамда Канадага ишга юборишни ваъда қилиб, жами 4 945 доллар олган шахслар аниқланди.

'Хорижга иш ва ўқишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Корея ва Канадага ишга ёки ўқишга юборишни ваъда қилиб, фуқароларнинг пулларини ўзлаштирган бир нечта фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.

Тошкент вилоятида ўтказилган терговга қадар текширувда муқаддам судланган М.А. икки нафар фуқарони Кореяга ишга юборишни ваъда қилиб, улардан 12 минг доллар олгани аниқланган.

Қувасой шаҳрида эса Д.Р. бир фуқарони Кореядаги олий таълим муассасасига ўқишга киритиш ва виза расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 11 минг долларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Ушбу маблағнинг 200 доллари процессуал тартибда қайтарилган.

Пахтаобод туманида муқаддам судланган Х.М. икки нафар фуқарони Канада ва Кореяга юбориш учун ҳужжатларини тайёрлаб беришни ваъда қилиб, жами 4 945 доллар олгани маълум бўлган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Сўнгги ойларда Кореяга ишга ёки ўқишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари кўпайгани кузатилмоқда. Аввалроқ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва хусусий бандлик агентликларининг собиқ ходимлари иштирок этган йирик коррупцион схемани фош қилган эди.

Шунингдек, Жиззах, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида ҳам фуқароларни Кореяга юборишни ваъда қилиб пул олган шахслар қўлга олинган. Турли ҳолатларда ўнлаб ўзбекистонликлар фирибгарларнинг қурбонига айлангани маълум қилинган.

    Бошқа янгиликлар

    Хорижга иш ва ўқишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди - Darakchi.uz