АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда оқова сув Салор каналига оқизилгани тасдиқланди

Текширув давомида оқова сувнинг Салор каналига тўғридан тўғри ташланаётгани тасдиқланган.

'Тошкентда оқова сув Салор каналига оқизилгани тасдиқланди'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жойлашган Шота Руставели кўчасида қурилиш ишлари вақтида шикастланган қувурдан чиққан оқова сув Салор каналига тўғридан тўғри оқизилгани аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан бош бошқарма бошлиғи А. Расулов, таҳлилий лаборатория мутахассислари ҳамда Яккасарой тумани экология назорати инспекцияси давлат инспекторлари иштирокида тезкор ишчи гуруҳ тузилиб, воқеа жойида ўрганиш ўтказилган.

Текширув давомида оқова сувнинг Салор каналига тўғридан тўғри ташланаётгани тасдиқланган.

Шундан сўнг бошқарманинг таҳлилий лабораторияси мутахассислари томонидан канал сувидан белгиланган тартибда намуналар олиниб, лаборатория таҳлилига юборилган.

Қайд этилишича, таҳлил натижалари ва ўрганиш якунларига кўра, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилмагани аниқланса, айбдорларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилади.

Бошқарма қўшимча маълумотлар ўрганиш ишлари якунланганидан кейин эълон қилинишини маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар

    Тошкентда оқова сув Салор каналига оқизилгани тасдиқланди - Darakchi.uz