АсосийСПОРТ

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес истеъфога чиқди

52 ёшли испаниялик мутахассис Португалия терма жамоасига 2023 йил январь ойида бош мураббий этиб тайинланган эди.

'Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес истеъфога чиқди'ning rasmi

Португалия миллий терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда у Испанияга қарши 2026 йилги Жаҳон чемпионати 1/8 финал учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Португалия мазкур баҳсда Испанияга қўшимча вақтда ўтказиб юборилган ягона гол эвазига 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди.

"Бу цикл ўз ниҳоясига етди. Энди олдинга интилиш вақти келди. Миллий терма жамоага янги бош мураббийни тайинлаш федерация президентининг ваколати ҳисобланади. Менга ишонч билдирган ва қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдираман", деди Роберто Мартинес.

52 ёшли испаниялик мутахассис Португалия терма жамоасига 2023 йил январь ойида бош мураббий этиб тайинланган эди. Унинг бошчилигида жамоа 2024–2025 йилги УЕФА Миллатлар лигасида ғолибликни қўлга киритди.

Мартинес фаолияти давомида Бельгия миллий терма жамоасини ҳам бошқарган. Шунингдек, Англиянинг "Эвертон", "Уиган Атлетик" ва "Суонси Сити" клубларида ҳам бош мураббий сифатида ишлаган.

Эндиликда Испания терма жамоаси Жаҳон чемпионати чорак финалида Бельгияга қарши майдонга тушади.

    Бошқа янгиликлар