АсосийЖАМИЯТ

Фарғонада шағал уюмига яширилган қарийб 6 кг "гашиш" аниқланди

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 25-моддаси ва 273-моддаси бешинчи қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

'Фарғонада шағал уюмига яширилган қарийб 6 кг "гашиш" аниқланди'ning rasmi

Фарғона вилоятида қарийб 6 килограмм "гашиш" гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний муомаласига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, республика бўйлаб ўтказилаётган "Хавфсиз ва соғлом юрт" тезкор-профилактик тадбири доирасида Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси, Ички ишлар ва Божхона бошқармалари ходимлари иштирокида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Фарғона шаҳридаги "Бешбола" маҳалласида яшовчи, 1982 йилда туғилган аёл келгусида сотиш мақсадида 5 килограмм 936 грамм "гашиш" гиёҳвандлик воситасини майда шағал уюми ичига яшириб қўйгани аниқланган. Мазкур модда ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Қайд этилишича, ушбу аёл муқаддам ҳам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноят содир этгани учун судланган бўлган. Бироқ у бундан тегишли хулоса чиқармаган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 25-моддаси ва 273-моддаси бешинчи қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Шунингдек, гумонланувчининг эҳтимолий шерикларини аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Фарғонада шағал уюмига яширилган қарийб 6 кг "гашиш" аниқланди - Darakchi.uz