АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда аёлни иштонсиз қувлаган эркакка ҳукм ўқилди

Суд қарорига мувофиқ, у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41¹-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик — шаҳвоний шилқимлик қилишда айбдор деб топилган.

'Тошкентда аёлни иштонсиз қувлаган эркакка ҳукм ўқилди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида ерости йўлагида аёлга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилиб, уни иштонсиз ҳолда қувлаган эркакка нисбатан суд ҳукми чиқарилди. Darakchi.uz суд ҳужжатлари билан танишди.

Суд ҳужжатларига кўра, жорий йилнинг 1 июль куни соат 11:00 атрофида 31 ёшли эркак Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчасидаги 53-уй олдида жойлашган ерости йўлагида аёлнинг йўлини тўсган. Шундан сўнг у жабрланувчига нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилган, иштонини ечган ҳолда уни қувлаган.

Суд мажлисида ҳуқуқбузар ўз айбига тўлиқ иқрор бўлган. У содир этган қилмишидан пушаймон эканини, келгусида бундай ҳаракатларни такрорламаслигини билдириб, суддан енгиллик беришни сўраган.

Суд қарорига мувофиқ, у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41¹-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик — шаҳвоний шилқимлик қилишда айбдор деб топилган.

Унга нисбатан мазкур модда асосида 5 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

    Бошқа янгиликлар

    Тошкентда аёлни иштонсиз қувлаган эркакка ҳукм ўқилди - Darakchi.uz