АсосийДУНË

Зеленский ажрашув ҳақидаги миш-мишлар ортидан рафиқаси билан жамоатчиликка чиқди

Владимир ва Елена Зеленскийлар Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған мезбонлик қилган тадбирда бошқа давлат ва ҳукумат раҳбарлари ҳамда уларнинг турмуш ўртоқлари билан бирга иштирок этди.

'Зеленский ажрашув ҳақидаги миш-мишлар ортидан рафиқаси билан жамоатчиликка чиқди'ning rasmi

Аввалроқ Украина Президенти Владимир Зеленский рафиқаси Елена Зеленская билан ажрашаётгани ҳақида турли хабарлар тарқалган эди. Бироқ 7 июль куни Туркия пойтахти Анқара шаҳрида ўтган НАТО саммити доирасидаги расмий кечки қабул маросимида президент турмуш ўртоғи билан бирга жамоатчилик олдида кўриниш берди.

Владимир ва Елена Зеленскийлар Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған мезбонлик қилган тадбирда бошқа давлат ва ҳукумат раҳбарлари ҳамда уларнинг турмуш ўртоқлари билан бирга иштирок этди. Маросим давомида жуфтлик расмий фотосуратга ҳам тушди.

Халқаро ОАВ Елена Зеленскаянинг тадбир учун танлаган қора рангли классик костюм-шимини содда, замонавий ва минималистик услуб намунаси сифатида баҳолади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил май ойида Россиянинг РИА Новости агентлиги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралардаги манбаларига таяниб, Владимир Зеленский рафиқаси билан ажрашишга тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабар тарқатган эди.

Нашрнинг даъвосига кўра, Украина Миллий коррупцияга қарши бюроси "Династия" турар жой мажмуаси қурилиши ва ноқонуний маблағларни легаллаштиришга оид аудиоёзувларни эълон қилган. Унда мазкур мажмуадаги тўртинчи коттеж Елена Зеленская учун ажрашув олдидан компенсация сифатида ажратилгани ҳақида иддаолар келтирилган. Шунингдек, аудиоёзувларда тилга олинган "Вова" исми Владимир Зеленскийга ишора қилиши айтилган.

Бироқ ушбу даъволар Украина расмийлари томонидан тасдиқланмаган.

НАТО саммити доирасида Владимир Зеленский ва Елена Зеленскаянинг биргаликда иштирок этиши ижтимоий тармоқлар ҳамда халқаро ахборот майдонида ажрашув ҳақидаги миш-мишларни яна муҳокамалар марказига олиб чиқди.

    Бошқа янгиликлар