АсосийЖАМИЯТ

Тошкентнинг айрим ҳудудларида иссиқ сув 6 соатга ўчирилади

Қайд этилишича, иссиқлик тармоқларида гидравлик синовлар ўтказилиши муносабати билан 9 июлга ўтар кечаси соат 00:00 дан 06:00 гача иссиқ сув таъминоти чекланади.

'Тошкентнинг айрим ҳудудларида иссиқ сув 6 соатга ўчирилади'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида профилактика ишлари муносабати билан иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда "Veolia Energy Tashkent" маълум қилди.

Қайд этилишича, иссиқлик тармоқларида гидравлик синовлар ўтказилиши муносабати билан 9 июлга ўтар кечаси соат 00:00 дан 06:00 гача иссиқ сув таъминоти чекланади.

Компания маълумотига кўра, профилактика ишлари аҳоли учун ноқулайликларни камайтириш мақсадида тунги вақтда амалга оширилади.

"Veolia Energy Tashkent"нинг таъкидлашича, гидравлик синовлар иссиқлик тармоқларига техник хизмат кўрсатишнинг мажбурий босқичларидан бири ҳисобланади. Уларнинг давомида қувурлар юқори босим остида текширилиб, мавжуд носозликлар олдиндан аниқланади. Бу эса куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган аварияларнинг олдини олиш имконини беради.

Иссиқ сув таъминоти Мирзо Улуғбек туманининг қатор кўчалари ва маҳаллаларида, шунингдек, Юнусобод ҳамда Шайхонтоҳур туманларининг айрим ҳудудларида вақтинча тўхтатилади.

Жумладан, чекловлар Мирзо Улуғбек, Буюк Ипак йўли, Қори Ниёзий, Муҳаммад Юсуф, Сайрам, Тамарахоним, Оққўрғон, Паркент, Боғишамол, Озодлик, Яланғоч массиви, Тошселмаш, Тошкент давлат аграр университети ҳудуди, шунингдек, Амир Темур шоҳ кўчаси, Мустақиллик кўчаси, Минор, Чингиз Айтматов, Ҳамид Олимжон, Абдулла Қодирий, Себзор, Қорақамиш даҳалари ва C-1, C-2, C-5, C-6, C-12, C-15, C-17 ҳамда C-18 массивларининг айрим қисмларини қамраб олади.

Мутасаддилар юзага келадиган вақтинчалик ноқулайликлар учун аҳолидан узр сўраб, зарур эҳтиёж учун иссиқ сувни олдиндан жамғариб қўйишни тавсия қилди.

    Бошқа янгиликлар

    Тошкентнинг айрим ҳудудларида иссиқ сув 6 соатга ўчирилади - Darakchi.uz