АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда аёлни қутқаришга уринган Миллий гвардия ходими ҳам каналда ҳалок бўлди

Ҳозирда ушбу фожиа юзасидан тегишли идоралар томонидан ҳолатнинг барча тафсилотлари ўрганилмоқда.

'Тошкентда аёлни қутқаришга уринган Миллий гвардия ходими ҳам каналда ҳалок бўлди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида каналга тушиб кетган аёлни қутқаришга уринган Миллий гвардиянинг 21 ёшли ҳарбий хизматчиси ҳам сувга чўкиб ҳалок бўлди. 

Маълум қилинишича, фожиа "Хотира хиёбони" ёдгорлик мажмуаси яқинида содир бўлган. Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари хизмат вазифасини бажараётган вақтда кучли сув оқими аёлни канал бўйлаб оқизиб кетаётганини пайқаган.

Шундан сўнг ҳарбий хизматчилардан бири аёлни қутқариш мақсадида сувга сакраган. Бироқ кучли оқим туфайли уни қирғоққа олиб чиқишнинг имкони бўлмаган. Оқибатда аёл ҳам, уни қутқаришга уринган ҳарбий хизматчи ҳам сувда ғарқ бўлган.

Қидирув-қутқарув ишлари давомида ҳарбий хизматчининг жасади топилган.

"Миллар" дастурининг маълум қилишича, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи 21 ёшда бўлган. Яқин кунларда унинг никоҳ тўйи ўтказилиши режалаштирилган эди.

Ҳозирда ушбу фожиа юзасидан тегишли идоралар томонидан ҳолатнинг барча тафсилотлари ўрганилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Тошкентда аёлни қутқаришга уринган Миллий гвардия ходими ҳам каналда ҳалок бўлди - Darakchi.uz