АсосийЖАМИЯТ

Минскда Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими ўтказилди

Расмий суратга тушиш маросимидан кейин Президентлар иштирокида олий даражадаги музокаралар бошланди.

'Минскда Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими ўтказилди'ning rasmi

Беларусь пойтахти Минск шаҳридаги Мустақиллик саройида расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.


Маросимда сарой олдидаги майдонда Ўзбекистон ва Беларусь давлат байроқлари кўтарилиб, фахрий қоровул саф тортди. Президент Шавкат Мирзиёевни Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко расман кутиб олди.


Шундан сўнг икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради. Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзолари билан саломлашди.


Расмий суратга тушиш маросимидан кейин Президентлар иштирокида олий даражадаги музокаралар бошланди.


Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Беларусь Республикасига етиб боргани ва ташриф доирасида икки давлат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ҳамда бошқа устувор йўналишлардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилгани хабар қилинган эди.

    Бошқа янгиликлар

    Минскда Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими ўтказилди - Darakchi.uz