АсосийЖАМИЯТ

Зулайҳо Маҳкамова Бош вазир ўринбосари лавозимидан озод этилди

Зулайҳо Маҳкамова 1968 йил 29 август куни Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида туғилган.

'Зулайҳо Маҳкамова Бош вазир ўринбосари лавозимидан озод этилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Баҳриддиновна Маҳкамова эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Darakchi.uz'нинг Ҳукуматдаги манбаси хабар берди.

Зулайҳо Маҳкамова 1968 йил 29 август куни Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида туғилган.

У меҳнат фаолияти давомида турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган. Хусусан, 2011–2017 йилларда Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси, 2017–2018 йилларда Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари ҳамда вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида фаолият юритган.

2018 йил 24 апрелдан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Маҳкамова 2020 йил 4 март куни Тўрақўрғон тумани ҳокими этиб тайинланган. Шу тариқа у Ўзбекистон тарихидаги бешинчи аёл ҳокимга айланган.

2022 йил 1 мартдан буён эса қайта ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, шунингдек, Бош вазир ўринбосари сифатида фаолият олиб бораётган эди.

Унинг ўрнига Дилноза Собиржоновна Каттахонова Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси этиб тайинланди.

    Бошқа янгиликлар

    Зулайҳо Маҳкамова Бош вазир ўринбосари лавозимидан озод этилди - Darakchi.uz