АсосийЖАМИЯТ

Сардор Умурзоқов Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори этиб тайинланди

Мазкур тайинлов муносабати билан у Ўзбекистон Президентининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

'Сардор Умурзоқов Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори этиб тайинланди'ning rasmi

Ўзбекистон Президентининг 10 июль куни имзолаган тегишли фармони билан Сардор Умурзоқов Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Мазкур тайинлов муносабати билан у Ўзбекистон Президентининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди. Шу билан бирга, Президентнинг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозими тугатилди.

Маълумот учун, Сардор Умурзоқов 2025 йил июль ойидан буён Президентнинг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди. Унга қадар эса Президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.

    Бошқа янгиликлар

    Сардор Умурзоқов Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори этиб тайинланди - Darakchi.uz