АсосийСИËСАТ

Музаффар Камилов Президентнинг диний-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди

Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

'Музаффар Камилов Президентнинг диний-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди'ning rasmi

Ўзбекистон Президентининг тегишли фармони билан Музаффар Муротович Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг диний-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур тайинлов муносабати билан Музаффар Камилов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Диний-маърифий масалалар бўйича департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Музаффар Камилов шу кунга қадар Президент Администрациясида диний-маърифий соҳада давлат сиёсатини мувофиқлаштириш, йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотларни таъминлаш ҳамда тегишли идоралар фаолиятини ташкил этиш билан шуғулланиб келган.

Таъкидланишича, мазкур кадрлар ўзгариши диний-маърифий соҳадаги давлат сиёсатини янада самарали мувофиқлаштириш ва ушбу йўналишдаги ислоҳотларни изчил давом эттириш мақсадида амалга оширилган.

    Бошқа янгиликлар