АсосийДУНË

Венесуэлада яна зилзила қайд этилди

Венесуэлада 11 июль куни мамлакат пойтахти Каракас шаҳрида 3 магнитудали яна бир зилзила содир бўлди.

'Венесуэлада яна зилзила қайд этилди'ning rasmi

Венесуэлада 11 июль куни мамлакат пойтахти Каракас шаҳрида 3 магнитудали яна бир зилзила қайд этилди. Ҳодиса сабаб айрим бинолардаги одамлар хавфсизлик чоралари сифатида эвакуация қилинган.

Шунингдек, 24 июнь куни содир бўлган кучли зилзилалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 4 минг 118 нафарга етди. Яна 16 минг 740 киши жароҳатланган, минглаб фуқаролар эса ҳануз бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

“The Guardian” хабар беришича, бу сўнгги юз йилдан ортиқ вақт ичида мамлакатда кузатилган энг кучли зилзила бўлган. Табиий офат оқибатида соҳилбўйидаги Ла-Гуайра штатида бутун бошли турар жой ҳудудлари вайрон бўлган.

Расмийлар қидирув-қутқарув ишлари якунланганини маълум қилган. Бироқ айрим фуқаролар яқинларини топиш мақсадида вайроналар орасида излаш ишларини давом эттирмоқда.

БМТ Венесуэладаги гуманитар вазиятни енгиллаштириш учун 1,3 миллион нафар аҳолига ёрдам кўрсатиш мақсадида қарийб 300 миллион доллар ажратишга чақирган. Ташкилот баҳоларига кўра, уй-жой ва инфратузилмага етган зарар 37 миллиард доллар атрофида.

Венесуэла муваққат президенти Делси Родригес эса тикланиш ишларини молиялаштириш учун хорижда музлатилган давлат активларини қайтариш зарурлигини таъкидлаган.

    Бошқа янгиликлар